«SFI Management Group» ХК МЧЖ бошқа инвесторлар билан биргаликда «Vodiy Investments» инвестиция компанияси ва «Vodiy Investments Management» бошқарув компаниясини ташкил этади (ВМнинг 28.06.2019 йилдаги 542-сон қарорига қаранг).
Биринчиси асосан Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида бошқарув компанияси томонидан жалб қилинган малакали инвесторларнинг пул маблағларини кейинчалик саноат тармоқлари, хизмат кўрсатиш соҳалари, инфратузилмани ривожлантириш бўйича истиқболли бизнес-лойиҳаларга, шунингдек, бизнеснинг айланма капиталини молиялаштиришга сарфлаш учун шакллантиради ва жамлайди.
Бошқарув компанияси кўрсатилган вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда молиялаштириш ва баҳолаш учун истиқболли бизнес-лойиҳаларни топиш билан шуғулланади.
“Инвестиция компанияси”, “бошқарув компанияси”, “малакали инвестор” тушунчалари ва уларнинг фаолияти ҳамда ҳамкорлиги ҳақида бу ерда ўқиш мумкин.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.07.2019 йилдан кучга кирди.
Олег Заманов.