Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

Фуқаролар йиғинининг янги комплекси - ҳар бир маҳаллада

21.02.2020

Рус тилида ўқиш

 

Улар намунавий лойиҳаларга мувофиқ ДХШ шартларида танлов савдоларини ўтказмасдан тўғридан-тўғри шартномалар асосида жалб қилинган инвесторлар иштирокида қурилади, уларга зарур ер участкалари ажратилади (18.02.2020 йилдаги ПҚ-4602-сон қарорга қаранг).

 

Тартиб 2020 йилнинг 1 июлига қадар “Маҳалла маркази” мажмуалари қурилиши (реконструкция қилиниши, таъмирланиши) тугалланиши ва уларда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек “Маҳалла” хайрия жамоат фонди жойлаштирилиши лозим бўлган Қорақалпоғистон, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрига нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Ер участкаларини танлаб олиш маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан вазирлик билан келишилган ҳолда амалга оширилади. Ҳар бир комплекс ДХШ тўғрисидаги келишувда қатъий белгиланган муддатларда туташ ҳудуд обод қилинган ҳолда қурилиши керак. Бунда, қуриш муддати ва таклиф этилаётган капитал қўйилмалар ва инвестициялар суммаси – инвесторларни танлаб олишнинг асосий мезонлари.

 

Қурилиши тугалланган комплекслардан кейинчалик фойдаланиш тартиби ДХШ тўғрисидаги келишув билан белгиланади. Бунда  фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фойдаланилмаётган хоналарни мустақил равишда ижарага бериш ва келиб тушаётган маблағларни ўзларининг ҳисобварақларига ўтказиш ҳамда улардан фақат комплексларни сақлаш ва ободонлаштириш харажатларини қоплаш учун сарфлашга ҳақлидир.

 

Инвесторнинг ташаббуси бўйича келишув бекор қилинганда, унинг қурилишга сарфлаган харажатлари қопланмайди, қурилиши тугалланмаган объект давлат мулкига ўтказилади ва бошқа инвесторлар қидирилади.

 

Қўшимча рағбатлантириш сифатида инвесторларга тижорий мақсадлар учун  қурилишга ажратилган комплекслардан кичик бўлмаган майдонга эга бўлган комплексларга туташ объектлар ажратилади. Шарти - уларнинг фаолият кўрсатиши фуқаролар йиғинларининг иши учун ноқулайликлар яратмаслиги керак. Инвесторнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ушбу объектларда амалга оширилиши мумкин бўлган бизнеснинг фаолият турлари ва йўналишлари, шунингдек, ДХШнинг бошқа шартлари инвестор ва ҳокимлик ўртасида тузиладиган келишувларда акс эттирилади.

 

Бунда, бундай объектни қуриб битказгандан кейин, инвестор у фойдаланишга топширилган санадан бошлаб 3 йил мобайнида қуйидаги солиқларни 50%га камайтирилган ставкада тўлайди:

  • ер солиғи ва мол-мулк солиғи - тақдим этилган ер участкаси ва унда қурилган кўчмас мулк қисмида;
  • фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ - мазкур объектларда амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган фойда ёки жами даромад қисмида.

 

Фуқаролар йиғинларига ижтимоий дастурлар доирасида кредитлар бериш бошланади, масалан, “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Yoshlar – kelajagimiz” ва  “Ҳунармандчиликни ривожлантириш дастури”. Шу туфайли улар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг моддий-иқтисодий асосларини мустаҳкамлаш ва аҳолини иш билан таъминлаш борасидаги имкониятларини кенгайтириш учун тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари мумкин бўлади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.02.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.