Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бизнеснинг мавсумий хусусиятида амортизацияни ҳисоблашнинг қайси усулидан фойдаланиш керак Ижаранинг минимал ставкаларини ҳисобга олган ҳолда ижарага берувчининг даромадларидан ЖШДС қандай ушлаб қолинади Қайси мулк МҲХС бўйича актив сифатида киритилади

Футбол клубларидаги давлат улуши сотилади

19.05.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 30.04.2021 йилдаги «Футбол клублари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 261-сон қарори қабул қилинди.

 

Футбол соҳасини ривожлантириш, футбол клублари фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида Президентнинг 4.12.2019 йилдаги «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5887-сон Фармонига мувофиқ футбол клубларининг устав капиталидаги давлат улушлари давлат органлари ва компанияларга (рўйхат бўйича) берилади ва кейинчалик белгиланган тартибда сотилади.

 

Мазкур қарорга иловада келтирилган давлат органлари ва хўжалик жамиятларига Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда тегишли ҳокимликлар билан биргаликда бир ой муддатда футбол стадионларидан самарали фойдаланиш ва уларнинг рентабеллигини ошириш мақсадида, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутувчи «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиб тасдиқлаш топширилди:

  • давлат-хусусий шериклик шартлари асосида футбол стадионларини реконструкция қилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш, шунингдек уларнинг йил давомида доимий фаолият юритишини таъминлаш;
  • стадионларда йил давомида ўтказиладиган спорт тадбирлари (мусобақалар, спорт тўгараклари), концерт ва бошқа оммавий тадбирлар сонини кўпайтириш;
  • стадион ҳудудида умумий овқатланиш жойлари (кафе, ресторан), спорт дўконлари, кўнгилочар жойларни (кинотеатр) ташкил этиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.04.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.