Вазирлар Маҳкамасининг 01.06.2022 йилдаги «Халқ таълими тизимида давлат хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 295-сон қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
- Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
- Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандларини умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш учун аризалар олиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
- Экстернат тартибида имтиҳонлар олиш учун аризалар қабул қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
- Умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий давлат ҳужжатлари дубликатини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти.
Қарор билан қуйидагилар белгиланди:
- 1 ва 2-иловалардаги маъмурий регламентларга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар ЯИДХП ёки Халқ таълими вазирлигининг электрон хизматлар портали орқали мурожаат қиладилар;
- 3-4-иловалардаги маъмурий регламентларга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар ЯИДХП орқали мурожаат қиладилар;
- 2-4-иловаларда назарда тутилган давлат хизматлари давлат хизматлари марказлари орқали 2025 йил 1 январдан бошлаб кўрсатилади
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 03.09.2022 йилдан кучга киради.
Саодат Усманова.