Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

Ҳимоя ордерини бериш соддалаштирилди

28.08.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 26.08.2024 йилдаги "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига тазйиқ ва зўравонлик қурбони бўлган хотин-қизларга ҳимоя ордери бериш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 529-сонли қарори қабул қилинди.

 

Ўзгартириш ва қўшимчалар қуйидагиларни назарда тутади:

  • тазйиқ ва зўравонликка учраган аёлларга ҳимоя ордерини ЯИДХП орқали бериш;
  • ҳимоя ордерини электрон шаклда бериш;
  • ҳимоя ордерини бериш жараёнини автоматлаштириш;
  • ҳимоя ордерини профилактика инспектори томонидан ташаббус тартибида бериш.

 

Ҳужжатда ҳимоя ордери профилактика инспектори томонидан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ёки уларнинг юзага келиш хавфи аниқланган пайтдан бошлаб 24 соат ичида берилиши белгиланган. Бунда ЯИДХП орқали ҳимоя ордерини расмийлаштириш ва бериш бепул амалга оширилади.

 

2024 йил 1 декабрдан бошлаб бир календарь йили давомида икки ва ундан ортиқ марта тазйиқ ва зўравонлик ҳолати аниқланганда, ҳимоя ордери профилактика инспектори томонидан унинг ташаббуси билан берилади.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 04.01.2020 йилдаги "Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 3-сонли қарорига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 2024 йил 27 августдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова