Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги (27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон) Қарори билан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тайинлаш тартибига ўзгартиришлар киритилди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси миқдори табақалаштирилади
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси миқдори табақалаштирилади
04.01.2017

Унга мувофиқ ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси миқдори ҳақиқатда ишланган вақтга боғлиқ ҳолда табақалаштирилади. Шу билан бирга ишланган вақт биринчи маротаба ишга кирганлар учун ҳам, ўз меҳнат фаолиятини 12 ойдан кўп танаффусдан кейин давом эттираётганлар учун ҳам ҳисобга олинади:
- ишга олинган кундан бошлаб 6 ойгача – 50%;
- 6 ойдан 12 ойгача – 75%;
- 12 ойдан ортиқ – 100%.
Масалан, аёл илк маротаба ишга кирди ва 6 ой ҳам ишламасдан ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқяпти. Унга ўртача ойлик иш ҳақининг 50%и миқдорида нафақа тайинланади. Ёки яна бир бошқа мисол – аёл бир йилдан ортиқ муддат мобайнида ҳеч қаерда ишламади, ишга кирди ва орадан 11 ой ўтиб, ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқяпти. У ўзининг ўртача ойлик иш ҳақининг 75%и миқдорида нафақа олиши мумкин.
Шу тариқа, илк маротаба ишга кирган вақтидан бошлаб ёки 12 ойдан кўп вақт танаффусдан кейин, шунингдек, агар танаффус 12 ойдан кам бўлган бўлса, бир йил мобайнида ишлаб берилган тақдирда ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини 100% миқдорда олиш мумкин.
Нафақа кимнинг ҳисобига тўланиши ҳақида бу ерда ўқинг.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Ирина Ахметова
экспертимиз.
Янги сонларда ўқинг

- Экспорт тартиб-таомиллари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилмоқда
- Ижтимоий таътиллар кимларга ва қандай тақдим этилади
- Вахта усулида ишловчи ишчиларга меъёрдан ортиқча компенсация тўловларини тўлаш
- Иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
- Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай тақдим этилади