Вазирлар Маҳкамаси 17.02.2025 йилдаги 97-сон қарори билан шоли етиштирувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари белгиланди.
Қуйидагилар белгиланди:
- Хоразм вилоятидаги шоли етиштирувчиларига лазер қурилмага эга ер текислагич агрегат билан текисланган ҳар бир гектар экин майдонига сарфланган ёнилғи-мойлаш материаллари қийматининг 100 фоизи, лекин 1 млн сўмдан ортиқ бўлмаган қисми қоплаб берилади;
- 2025-2026 йилларда ишлаб чиқарувчидан сотиб олинган (сотиб олинган кундан бир йилдан ошмаган) маҳаллий ёки импорт замонавий шоли сеялкалари ва интенсив экиш техникаси қийматининг 20 фоизини қоплаш учун Давлат бюджетидан субсидиялар ажратилади.
Хоразм вилоятининг ҳар бир туманида шоличиларга лазерли текислаш қурилмаси ёрдамида текисланган ҳар бир гектар экин майдони учун ёқилғи-мойлаш материалларига, шунингдек шоли сеялкаларини харид қилиш учун субсидиялар ажратишда ёрдам кўрсатиш мақсадида туман ишчи гуруҳи ташкил этилади.
Далани лазерли текислаш қурилмаси билан текислагандан сўнг шоликорлар 5 иш куни ичида ёқилғи-мойлаш материаллари харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги ариза билан "Агросубсидия" АТ орқали туман ишчи гуруҳига мурожаат қилишлари керак. Туман ишчи гуруҳи ҳужжатларни 5 кун ичида кўриб чиқади ва хулоса беради.
"Ўзагроинспекция" Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда хулоса олинган кундан бошлаб уч иш куни ичида субсидиялар ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Замонавий шоли сеялкалари ва интенсив экиш ускуналари учун субсидия олувчи уларни камида 3 йил давомида мақсадли ва самарали фойдаланиши шарт.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
- 2025-2026 йилларда Хоразм вилоятида шоли етиштириш билан шуғулланувчи қишлоқ хўжалиги субъектларига лазер қурилмаси билан жиҳозланган текислаш қурилмасидан фойдаланган ҳолда ерларни текислаш бўйича харажатларни қоплаш учун субсидиялар бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом;
- 2025-2026 йилларда харид қилинган замонавий шоли сеялкалари ва интенсив экиш техникаси қийматининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.02.2025 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова