Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

Хоразм вилоятида Сув муаммолари маркази ташкил этилади

30.11.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 25.11.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 744-сон қарори қабул қилинди.

 

Хоразм вилоятининг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб сув ресурсларини бошқариш, уларнинг ҳисобини юритиш ва мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида Сув хўжалиги вазирлиги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг Хоразм вилоятида тажриба-ишлаб чиқариш хўжалиги негизида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази (кейинги ўринларда – Марказ) ташкил этилади.

 

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • Хоразм вилоятида сув хўжалигини ривожлантириш, сув ва ер ресурсларидан самарали фойдаланиш масалалари бўйича муаммоларни аниқлаш ҳамда устувор йўналишларни белгилаш;
  • сув хўжалиги объектларидан хавфсиз ва ишончли тарзда фойдаланиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
  • ишлаб чиқилган тавсиялар ва таклифларни амалиётга татбиқ этиш ва бошқалар.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Марказ тузилмаси;
  • Марказ тўғрисидаги низом;
  • Марказ фаолиятини ташкил қилиш бўйича чора-тадбирлар режаси.

 

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Сув хўжалиги вазирлигига икки ой муддатда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан биргаликда Марказни малакали раҳбар ва мутахассислар билан таъминлашни ташкил этиш топширилди.

 

Марказни молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • Давлат бюджети маблағлари;
  • Инновацион ривожланиш вазирлигининг грантлари;
  • халқаро молия институтларининг грантлари;
  • хизмат кўрсатишдан олинган даромадлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.11.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-12-14
  • USD:12880.00 (+0.00) сум
  • EUR:13507.26 (+0.00) сум
  • RUB:124.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50