Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Хорижий тилларни ўрганишга - 15 млрд сўм

22.01.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 19.01.2022 йилдаги “Хорижий тилларни ўрганишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 34-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарор билан Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига  бир марталик 15 млрд сўм миқдоридаги молиявий кўмак маблағларини ажратиш назарда тутилган.

 

Жамғармага Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

  • самарали натижа берган ўқитиш методикалари, дастур ва дарсликларни мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, олий таълим муассасалари ва ўқув марказларида жорий этиш;
  • хорижий давлатларда чоп этиладиган замонавий ўқув ва илмий адабиётлар, дарсликлар ҳамда ўқув қўлланмаларни, халқаро тестлар ва уларни жорий қилиш учун тегишли рухсатнома ва лицензиялар, хорижий тилларни ўргатишга қаратилган контентларни муаллифлик ҳуқуқларини харид қилиш;
  • хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини, дастурий таъминот лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
  • хорижий тилларни пухта ўзлаштириш, тилнинг асосий кўникмаларини шакллантириш учун видеоролик, ўйин, кўнгилочар кўрсатув, фильмлар ва бошқа ўргатувчи контент яратиш;
  • фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида юқори малакали мутахассисларни, шу жумладан маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этиш ва бошқалар.

 

Бундан ташқари, таълим тили рус тили бўлмаган умумтаълим муассасалар (синфлар)да фаолият юритаётган камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига 50% устама 2022 йил 1 февралдан бошлаб тўланади.

 

Бунда «Test of Russian Foreign Language» (ТORFL) халқаро сертификатининг С1 даражаси, «Тест по русскому языку как иностранному» (Чет тили сифатида рус тилидан тест) халқаро сертификатининг ТРКИ 3 даражаси, шунингдек «Тест по русскому языку как иностранному» халқаро сертификатининг С1 даражаси ҳамда  «The Common European Framework of Reference for Languages» методикаси бўйича С1 даражадаги сертификатлар ўзаро мувофиқ ҳисобланади.

 

Малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда 2022 йил 1 мартдан бошлаб чет тили фани ўқитувчиларининг тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш компетенцияларини ривожлантиришга ҳамда сертификатга эга бўлишларига йўналтирилган ўқув курслари ташкил этилади.

 

2022 йил 1 майга қадар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига халқаро тан олинган баҳолаш ташкилотлари билан ҳамкорликда педагог кадрнинг малака тоифасини олиш бўйича чет тили фани ўқитувчиларининг малака синовларида тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш компетенцияларини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.01.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-12-02
  • USD:12852.00 (+0.00) сум
  • EUR:13569.14 (+0.00) сум
  • RUB:118.99 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48