2019 йилда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланди (24.12.2018 йилдаги ПҚ–4075-сон қарорга қаранг).
Учта йўналишда иш олиб борилади:
- жамоат тартибини сақлаш тизимини такомиллаштириш;
- ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси самарадорлигини ошириш;
- ички ишлар органларининг кадрлар салоҳиятини ва ижтимоий-ҳуқуқий таъминотини ошириш.
Хусусан, нодавлат ташкилотларга юридик ва жисмоний шахсларга тегишли объектларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўриқлаш фаолиятига ва хизматлар кўрсатишга яна рухсат бериш режалаштирилмоқда. 2019 йил январга келиб Президентнинг тегишли фармони лойиҳасини тайёрлашлари керак.
Қўриқланадиган объектларда жамоат тартибини таъминлашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш заруратини инобатга олган ҳолда уларни лицензиялаш талаблари ва шартлари ўрнатилади.
Хусусий шахсларнинг қўриқлаш фаолияти билан шуғулланиш тартибини белгилаш, шунингдек уларни ходимлар билан тўлдириш, уларнинг касбий тайёргарлиги ва малакасини ошириш механизмларини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда 2014 йил 1 февралдан хусусий қўриқлаш фаолияти тақиқланган (ВМнинг 24.01.2014 йилдаги 16-сон қарорига қаранг).
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.12.2018 йилдан кучга кирди.
Олег Гаевой.