Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Ички ишлар органлари электрон браслетлардан фойдаланишади

15.07.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 13.07.2022 йилдаги “Ички ишлар органлари томонидан конвой ҳаракатларини амалга оширишда электрон браслетлардан фойдаланишни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 383-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар белгиланди:

  • конвой остидаги шахсларнинг қочиш ҳолатларининг барвақт олдини олиш мақсадида уларни конвой қилиш жараёнини онлайн тарзда кузатиш тизими жорий этилади;
  • конвой остидаги шахслар қочишга уринган (электрон браслетни ечиш, шикаст етказиш, конвойчи ходимдан узоқлашиш ва бошқа) ҳолатлар ҳақидаги товушли ва визуал хабарни онлайн режимида автоматик тарзда тегишли шахсларга узатиш имконияти яратилади;
  • конвой ҳаракатлари давомида қочиб кетган конвой остидаги шахсларни уларга тақилган электрон браслетлардан узатилаётган «GPS» сигналларига мувофиқ «иссиқ изи»дан ушлаш чораларини кўриш йўлга қўйилади.

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Ички ишлар органлари томонидан конвой ҳаракатларини амалга оширишда электрон браслетлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом. У қуйидаги тартибларни белгилайди:
    • конвой ҳаракатларини амалга ошириш жараёнида электрон браслетлардан фойдаланиш;
    • конвой бўлинмалари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналари учун ажратилган электрон браслетларни сақлаш ва улардан хизматда фойдаланиш;
    • электрон браслетга шикаст етказилганда ёки йўқотилганда моддий зарарни ундириш;
    • электрон браслетларни қўллаш жараёнида конвой бўлинмалари ходимлари ҳамда конвой қилинувчиларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини;
  • Ички ишлар органлари бўлинмаларини электрон браслетлар билан таъминлаш дастури.

 

Шунингдек, белгиландики, электрон браслетларни харид қилиш ва фойдаланиш билан боғлиқ сарф-харажатлар Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.07.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.


Валюталар курси

2024-11-27
  • USD:12820.47 (+0.00) сум
  • EUR:13470.47 (+0.00) сум
  • RUB:122.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48