Президент 20.02.2025 йилдаги "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармонни имзолади.
Мамлакатимизда 9 май - Хотира ва қадрлаш кунини умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодлар хотирасини абадийлаштириш, Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан фахрийларни эъзозлаш мақсадида:
• Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 10 000 АҚШ доллари миқдорида;
• Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига тенглаштирилган ҳар бир шахсга 25 000 000 сўм;
• 1941-1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат фронтининг ҳар бир қатнашчисига 3 000 000 сўмдан бир марталик пул мукофоти ажратилади.
Ҳужжат "Халқ сўзи" газетасида эълон қилинган ва 20.02.2025 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова