Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Жисмоний шахс – норезидент хизмат кўрсатганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади 2025 йил якуни бўйича кичик бизнес статистика ҳисоботларини топширмайди Қачон ва қандай тартибда ўртача иш ҳақи ҳисобланиши керак

Илғор технологиялар маркази ташкил этилди

23.04.2018

 

Марказнинг ташкил этилиши Президентнинг  19.04.2018 йилдаги ПҚ–3674-сон қарорида назарда тутилган.

 

«Юқори технологиялар ўқув-экспериментал маркази» давлат корхонаси (2011 йилда ташкил этилган) Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази сифатида қайта ташкил этилди.

 

Академик, олий таълим ва тармок фанлари билан ҳамкорлик қилиш ва ҳамкорликда илмий-тадқиқотларни бажариш; халқаро даражада патентлаш имкониятига эга бўлган илмий ҳажмдор ва илғор технологияларни яратиш, технологияларнинг трансфери ва интеллектуал мулк объектларини коммерциализациялаш масалалари юзасидан илмий конференциялар, семинарлар, тренинглар ва маҳорат дарсларини ташкил этиш кабилар янги ташкил этилган илмий муассасанинг вазифалари жумласига киради.

 

Марказ директори инновацион ривожланиш вазири томонидан Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади. Ушбу муассаса ходимларига  Фанлар Академиясининг илмий муассасаларидаги тегишли лавозимларга белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.

 

Марказ Давлат бюджетидан, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва халқаро молия ташкилотлари (институтлар) томонидан ажратиладиган грантлар, фаолиятига мос йўналишлар бўйича шартнома асосида олинган маблағлар  ҳамда хайрия маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.    

 

Ваколатли идоралар ва иқтисодиёт реал секторининг корхоналари - истиқболли буюртмачилар билан биргаликда бир ой муддатда Илғор технологиялар марказининг 2018-2020 йилларга мўлжалланган илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятини ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқишади.

 

Бундан ташқари, 2 ой муддатда Давлат бошқарув академиясининг раҳбар кадрларининг малакасини ошириш бўйича ўқув режаларига «Инновацион менежмент» ва «Инвестицион лойиҳаларни бошқариш» фанлари бўйича махсус ўқув дастурлари жорий этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.04.2018 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


Олег Заманов.