Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Инновацияларни ривожлантириш олий таълим муассасаларидан бошланади

08.05.2018

 

Президентнинг 7.05.2018 йилдаги «Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат ЎзАда жойлаштирилган

 

Олий таълим муассасаларида янги лавозимлар, жамғармалар ва бўлинмалар пайдо бўлади


Биринчидан, олий таълим муассасаларида илмий ишлар бўйича проректор лавозими ўрнига илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор лавозими жорий этилмоқда.

 

Иккинчидан, Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг илм-фан бўйича директор ўринбосарлари бир вақтда тегишли йўналишдаги олий таълим муассасаларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори лавозимларига тайинланади.

 

Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлар ҳамда ФА, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари илмий-тадқиқот муассасаларининг илм-фан бўйича директор ўринбосарлари Инновацион ривожланиш вазирлиги билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади. Улар инновация фаолиятига оид масалалар, илмий-инновацион ишланмаларни жорий этиш ва тижоратлаштириш натижалари бўйича бевосита ушбу идорага ҳисобдордир.

 

Йилига камида 2 марта Президент девонига мазкур ходимларнинг илмий-инновацион фаолиятини баҳолаш юзасидан ахборот киритилади.

 
Учинчидан, олий таълим муассасалари тузилмасида инновацион жамғармалар ва илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўйича бўлинмалар ташкил этилади.

 

а) инновацион жамғармалар инновацион маҳсулотларни тижоратлаштиришдан олинадиган даромадлар ва тўлов-контракт маблағларининг 5%дан кам бўлмаган миқдори (олий таълим муассасаларининг иш ҳақи, стипендия тўлаш ва бошқа жорий харажатлари қоплангандан кейин) ҳисобига шакллантирилади.



Инновацион жамғармаларнинг маблағлари:

  • илмий тадқиқотлар ва инновацион ишланмаларни рағбатлантиришга;
  • илмий-лаборатория ускуналари, сарфлаш материаллари ва бутловчи буюмлар сотиб олишга;
  • илмий-тадқиқот инфратузилмасини шакллантириш ва янгилашга, илмий ходимларни моддий рағбатлантиришга;
  • инновация фаолияти билан боғлиқ бошқа харажатларни амалга оширишга йўналтирилади.

 

б) олий таълим муассасаларининг илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўйича бўлинмалари олдига қуйидаги мақсадлар қўйилган:

  • бозорни тизимли равишда таҳлил қилиш ва инновацион маҳсулот (иш, хизмат)ларга бўлган талабни ўрганиш, ўзини қоплаш муддатини, рентабеллик ва инновацион маҳсулотларни тижоратлаштириш билан боғлиқ хатарларни баҳолаш;
  • юқори тижорат салоҳиятига эга ва амалга оширишга тайёр бўлган, ўзлаштириш учун истиқболли лойиҳаларни танлаб олиш;
  • инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун инвесторлар, шериклар ва бошқа манфаатдор шахсларни жалб қилиш;
  • янги технологияларни жорий қилиш ва инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқариш мақсадида саноат корхоналари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш.

 

Ушбу бўлинмалар инновацион жамғармалар маблағлари ва тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

 

Тўртинчидан, Инновацион ривожланиш вазирлиги тузилмасида Фан ва илмий-техник тадқиқотларни ривожлантириш бошқармаси ташкил этилмоқда. Бунинг учун Давлат бюджети маблағларидан молиялаштириладиган қўшимча 10 та штат бирлиги ажратилади.

 

Инновацияларни молиялаштиришга – қўшимча маблағлар  

 

Устувор инновацион, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик, «стартап» лойиҳаларини ўз харажатларини ўзи қоплаш асосида молиялаштириш учун жорий йилда Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига 50 млрд сўм миқдорида бюджет маблағлари ажратилади.

 

Бундан ташқари, хўжалик бошқаруви органлари ҳамда йирик давлат корхоналарининг инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармалари маблағларининг 0,1%и ушбу жамғармага йўналтирилади. Кейинчалик ушбу маблағлар инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этишга сарфланади.

 

Илмий муассасаларга имтиёзлар

 

1.01.2022 йилгача озод қилинади:

  • тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича илмий-тадқиқот ташкилотлари томонидан олиб кириладиган илмий асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, сарфлаш материаллари, реактивлар, дастурий таъминот – божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно);
  • илмий-тадқиқот ташкилотлари уларнинг асосий фаолияти бўйича – бўшаётган маблағларни уларнинг ходимларини моддий рағбатлантириш учун мақсадли йўналтирган ҳолда барча турдаги солиқлар ва мажбурий ажратмалардан (бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратмалар бундан мустасно). 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег Заманов.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-23
  • USD:12893.07 (+0.00) сум
  • EUR:13386.87 (+0.00) сум
  • RUB:125.96 (+0.00) сум