Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

Интеллектуал мулк: назорат харидлари

25.07.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2024 даги 441-сон қарори билан интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг бузилиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича назорат харидларини амалга ошириш тартиби тасдиқланди.

 

Президентнинг 4.04.2023 йилдаги ПҚ-110-сон қарорига мувофиқ Интеллектуал мулк соҳасида назорат харидларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. У қуйидагиларни белгилайди:

  • назорат харидини ташкил этиш ва ўтказишни режалаштириш қоидалари;
  • назорат харидлари натижалари бўйича интеллектуал мулк ҳуқуқларига риоя этилишини ўрганиш тартиби;
  • интеллектуал мулк ҳуқуқларига риоя этилишини баҳолаш мезонлари;
  • назорат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ фаолиятни молиялаштириш тартиби.

 

Адлия органлари томонидан режали назорат харидини амалга ошириш жадвали илгари интеллектуал мулк соҳасида ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган сотув нуқталари фаолиятини таҳлил қилиш асосида шакллантирилади.

 

Режадан ташқари назорат жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, оммавий ахборот воситаларидаги нашрлар, шунингдек давлат органлари томонидан қонунчилик бузилиши фактлари тўғрисида тақдим этилган маълумотлар асосида амалга оширилади.

 

Товарларни текшириш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:

  • интеллектуал мулк объектининг рўйхатдан ўтказилган объектлар билан истеъмолчини чалғитиш даражасигача ўхшашлиги;
  • товарларда муаллифлик ҳуқуқи (турдош ҳуқуқлар) объектларини такрорлаш ёки тарқатишда қонунийликка риоя этилиши;
  • товар ишлаб чиқарувчилар ва ҳуқуқ эгалари ўртасида тузилган лицензия шартномасининг мавжудлиги, шунингдек бундай шартномаларнинг Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилганлиги.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 2024 йил 24 июлдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова