Вазирлар Маҳкамасининг 11.11.2024 йилдаги «Ипотека кредитларини ажратиш механизмлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Хукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ВМҚ-749-сон қарори қабул қилинди.
Киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар қуйидагиларни назарда тутмоқда:
- ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз ҳаражатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидияларни тўлаб беришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш;
- ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлаб бериладиган фуқароларни танлаб олиш мезонларини такомиллаштириш;
- тижорат банклари томонидан фуқароларга ажратилган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш тартибини белгилаш.
Хусусан, илгари ариза берувчининг тақдим этилган аризаси асосида ижтимоий мезонларга мос келишини аниқлаш ва баҳолашга туман (шаҳар) солиқ инспекциялари, тиббиёт бирлашмалари, молия бўлимлари ҳамда оила ва хотин-қизлар бўлимлари масъул бўлишган бўлса, эндиликда мазкур функциялар қуйидаги ташкилотлар томонидан амалга оширилади:
- «subsidiya.idm.uz» дастурий таъминот тизими орқали — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Адлия вазирлиги, Кадастр агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Солиқ қўмитаси;
- ўрганиб чиқиш жараёнида фуқаронинг анкета-аризасида кўрсатилган маълумотлардан келиб чиқиб, ушбу маълумотларни баҳолаш учун иштирок этувчи масъул ташкилотлар — туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлимлари, туман (шаҳар) солиқ инспекциялари.
Субсидия ажратиладиган фуқароларни баҳолашнинг қуйидаги ижтимоий мезонлари белгиланмоқда
Т/р |
Мезонлар |
Балл |
Масъул орган |
|||
I. Ариза берувчи ва/ёки унинг оиласининг даромади (меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори - МҲТЭКМ асосида) |
||||||
Ҳудудларда (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар) |
||||||
1. |
МҲТЭКМнинг 2,7 бараварига тенг ва кўп бўлган, 7 бараварига тенг ва кам бўлган |
10 |
Солиқ қўмитаси |
|||
2. |
МҲТЭКМнинг 7 бараваридан кўп бўлган, 8 бараварига тенг ва кам бўлган |
5 |
||||
Тошкент шаҳрида |
||||||
1. |
МҲТЭКМнинг 2,7 бараварига тенг ва кўп бўлган, 8 бараварига тенг ва кам бўлган |
10 |
Солиқ қўмитаси |
|||
2. |
МҲТЭКМнинг 8 бараваридан кўп бўлган, 9,2 бараварига тенг ва кам бўлган |
5 |
||||
II. Ҳозирги турар жой мақоми* |
||||||
1. |
Ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан турар жойнинг мавжуд эмаслиги |
20 |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастрлар палатаси |
|||
III. Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар** |
||||||
1. |
Ариза берувчининг «Labor – migration» дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигранти эканлиги |
10 |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
|||
2. |
Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими |
5 |
Туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими |
|||
Профессионал таълим ташкилотларининг муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳаларидаги махсус фанлар бўйича дарс бераётган ёки ўқув амалиётини ўтказаётган ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълим усталари |
||||||
3. |
Ариза берувчининг ёшлар тоифасига мансублиги (30 ёшдан ошмаган фуқаролар) |
5 |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
|||
4. |
Ариза берувчининг оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар (ажрашган, бева ва/ёки ёлғиз оналар) тоифасига мансублиги |
5 |
Адлия вазирлиги |
|||
IV. Ариза берувчи ва унинг оиласидаги шахсларнинг қуйидаги тоифага мансублиги** |
||||||
1. |
“Тиббий-ижтимоий экспертиза” электрон ахборот тизимидан рўйхатдан ўтган шахслар |
5 |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |
|||
Жами балл: |
35 |
|
*) Тўлиқ ўз мулкида уй-жойга эга бўлган оилалар (эр ёки хотин)га субсидия ажратилмайди.
**) III ва IV бўлимлар бўйича балл битта мезонга берилади”;
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.11.2024 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев