Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Ипотека кредитларига субсидия олган шахслар ЖШДСдан озод этилади

23.09.2022

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 22.09.2022 йилдаги “Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинди.

 

2023 йил 1 январдан бошлаб дастлабки бадалнинг ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия берилган фуқароларнинг олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни тўлаш учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари ЖШДСга тортилмайди. Ушбу имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчилар даромадининг бир солиқ даврида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 80 бараваридан ошмаган қисмига татбиқ этилади (бугунги кунда 73,6 млн сўм).

 

2023 йилдан бошлаб ипотека кредити ҳисобига сотиб олинган, қурилган ва реконструкция қилинган мол-мулк унга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан уч йил ичида бегоналаштирилганда юқоридаги даромадлар солиққа тортилади.

 

2022 йил 1 ноябрдан бошлаб, тайёр ҳолда топшириш шартисиз қурилган уйлардаги квартираларни (хоналарга бўлинган ва пардоз ишларига тайёр) бирламчи бозорда сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишга ҳамда улар бўйича дастлабки бадалнинг ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия тўлашга рухсат берилади

 

2021 йилда янги тартиб асосида ипотека кредитлари ажратишнинг мақсадли параметрлари доирасида берилган субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномаларнинг амал қилиш муддати 2022 йил 31 декабрга қадар узайтирилади. 

 

Вилоятлар марказларида Тошкент шаҳри тажрибаси асосида ипотека марказлари ташкил этилади.

 

Маълумот учун: ипотека марказлари фуқароларга қурилаётган уйлар, банклар ва кредит шартлари тўғрисида маълумот тақдим этади.

 

Собир Нурбердиев.


Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48