10.04.2023 йилдаги “Молиявий истеъмол кредити бериш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан “Истеъмол кредити тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-828-сон Қонун қабул қилинди.
Қонун билан жисмоний ва юридик шахслар томонидан реализация қилинадиган товарлар (хизматлар) учун, шунингдек Ўзбекистондан ташқарида ишлаб чиқарилган товарлар (хизматлар) учун молиявий истеъмол кредитлари бериш имкониятини назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда.
"Истеъмол кредити тўғрисида”ги Қонуннинг 15-моддасидан истеъмолчи молиявий истеъмол кредити олиш тўғрисида истеъмол товарларини (хизматларни) ишлаб чиқарувчи корхонани ёки реализация қилувчи ташкилотни олдиндан ёзма шаклда хабардор қилиши шартлиги тўғрисидаги талаб чиқариб ташланди.
Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ва 10.04.2023 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова.