Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

IT-мутахассисларни тайёрлаш соҳасини қандай қўллаб-қувватлашади

05.02.2024

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 01.02.2024 йилдаги “Рақамлаштириш соҳасида малакали мутахассислар тайёрлаш фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-51-сон Қарор имзоланди. 

 

2024 йил 1 мартдан: 

  • нодавлат таълим ташкилотларига битирувчиси IT-хизматларни экспорт қилувчи ташкилотга ишга жойлашганда БҲМнинг 75 бараваригача, ногиронлиги бўлган ёш битирувчиси ишга жойлашган ҳолларда эса 105 бараваригача бир марталик субсидия  ажратилади;
  • халқаро IT-сертификатларга эга ёшларнинг ўқиш ҳамда ушбу сертификатларни олиш харажатларининг 60%гача бўлган қисми қоплаб берилади;
  • инглиз тилини билиш бўйича В2 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга бўлган ёшларнинг халқаро IT-сертификатлар олиш ҳаражатларини тўлиқ қоплаб берилади. 

 

Субсидия битирувчиси IT-хизматлар экспорти соҳасида талаб юқори бўлган ўқув йўналишлари бўйича таҳсил олган ҳамда IT-парк резиденти мақомига эга бўлган IТ-хизматларни экспорт қилувчи ташкилотларга ишга қабул қилинган нодавлат таълим ташкилотларига ажратилади. 

 

Субсидия олиш ҳамда ҳаражатларини қоплаб бериш бўйича давлат хизматлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали бепул кўрсатилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 02.02.2024 йилдан кучга кирди. 

 

Собир Нурбердиев