Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Турли никоҳдан фарзандлари бўлган ходимга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси қандай тўланади Импорт қилишда ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартибида нималар ўзгарди Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги қандай ишлайди

Жамоат ишларига ҳақ тўлаш – ЖШДС ва ЯИТсиз

19.09.2017


Президентнинг 12.09.2017 йилдаги ПҚ–3268-сон «Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори имзоланди. Унинг матни  давлат раҳбарининг сайтида жойлаштирилган.

 

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳудудий дастурлар бўйича

 

Ҳужжатга кўра Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда 2017–2018 йиллар учун мўлжалланган аҳолининг кам таъминланган қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ҳудудий манзилли дастурларни тасдиқлашади, унда қуйидагилар  назарда тутилади:

 

1 – муайян меҳнат турлари билан шуғулланиш истаги бўлган кам таъминланган оилаларга уларнинг оилаларини етарли даражада таъминлаш имконини берадиган, тижорат банкларининг махсус Имтиёзли кредитлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан имтиёзли фоиз ставкаси бўйича қуйидаги мақсадларга микрокредитлар тақдим этиш:

  • ҳунармандчилик фаолияти учун тикув машиналари, газламалар ва сарфланадиган материаллар, анжомлар, мустақил шуғулланишни таъминлаш учун маиший техника, компьютер ва бошқа техникани, шунингдек турли асбобларни сотиб олиш;
  • шахсий томорқа участкаларини ривожлантириш (кичик иссиқхоналарни ташкил этиш, чорва моллари, паррандаларни сотиб олиш, қўралар ва паррандахоналарни қуриш, боғдорчилик анжомлари ва асбоб-ускуналарини сотиб олиш), турар жойларни таъмирлаш;

 

2 – оғир уй-жой маиший шароитларда яшаётган, боқувчисини йўқотган, ногиронларни парвариш қилаётган оилаларга қуйидаги мақсадлар учун:

 

  • уй-жойи бўлмаган ёки авария ҳолатидаги ва жуда эски уйларда яшовчи республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳридаги ўрта ҳисобда 2 ва 5 та оилага 2017 ва 2018 йилларда арзон уй-жойларни 10 йил мобайнида давлат ихтиёрига ўтказиш ҳуқуқисиз олиш;
  • 2017 ва 2018 йилларда республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳаридан тегишлича ўрта ҳисобда 10 ва 25 та кам таъминланган оилаларга уй-жойни таъмирлаш (томни таъмирлаш, пол ётқизиш, деразаларни алмаштириш ва ҳ.к.);
  • республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳридан ўрта ҳисобда 70 тагача оилаларга ҳар йили маиший техника (газ ва электр печлар, холодильниклар, тикув машиналари ва ҳ.к.) ёки бир бошдан қорамол харид қилиш;
  • оғир касалликлар мавжуд бўлган тақдирда тиббий хизматлар ҳақини тўлаш ва уларнинг ҳақини тўлашга маблағ бўлмаган тақдирда республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳридан ўрта ҳисобда 6 тагача кам таъминланган оилаларга беғараз ёрдам кўрсатиш.

 

Банд бўлмаганлар жамоат ишларига жалб этилади

 

Мамлакатнинг барча минтақаларидаги, хусусан қишлоқ ва олис туманлардаги банд бўлмаган фуқароларни аҳоли пунктлари, маҳаллаларни ободонлаштириш, ариқларни, ирригация шохобчаларини тозалаш, уй-жой коммунал хўжалиги объектларини таъмирлаш, инфратузилмани яхшилаш, йўллар ва кўчаларни, уй-жой фонди ва туташ ҳудудлардаги объектларни таъмирлаш бўйича жамоат ишларига, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ишларига кенг жалб этилади.

 

Тажриба тариқасида ушбу тартиб Қорақалпоғистон, вилоятлар ва пойтахтимиздаги туманлардан бирида жорий йилнинг 1 октябридан,  кейинги йилнинг 1 январидан эса республиканинг барча туманлари ва шаҳарларида босқичма-босқич амал қилишни бошлайди.

 

Кўрсатилган ишлар учун Жамоат ишлари жамғармасининг маблағлари ҳисобидан ҳақ тўланади, жамғармага 2017 йилда 84 млрд сўм, 2018 йилда эса – 714 млрд сўм ажратилади.

 

Қайд этиш жоизки, жамоат ишларига жалб этиладиган жисмоний шахслар Жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан олган даромадлари бўйича ЖШДСдан озод этилади. Шунингдек, ушбу даромадлар ЯИТга тортилмайди.

 

Давлат томонидан ижтимоий ёрдамни молиялаштириш ҳажми ошади

 

Меҳнат ва Молия вазирликларига 2017-2018 йилларда 14 ёшгача бўлган болалари бор оилаларга нафақалар тўлаш ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш тарзида кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашга бюджет маблағлари кўпайтирилишини таъминлаш, уларни олувчилар контингентини тегишли равишда 1,5 ва 2 баробар кенгайтириш топширилди.

 

Молия вазирлиги 14 ёшгача бўлган болалари бор оилаларга нафақалар тўлаш ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам беришни молиялаштириш учун қўшимча бюджет маблағлари ажратади.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 



 Олег Заманов, 

 экспертимиз.

 

Валюталар курси

2024-12-12
  • USD:12865.66 (+0.00) сум
  • EUR:13510.23 (+0.00) сум
  • RUB:125.14 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50