Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

"Камбағалликдан фаровонликка" дастурини амалга ошириш чоралари кўрилди

08.10.2024

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 04.10.2024 йилдаги "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик соҳасида давлат сиёсатини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-347-сон қарори қабул қилинди.


2024 йил 23 сентябрдаги ПФ-143-сон Фармонга мувофиқ "Камбағалликдан фаровонликка" дастури қабул қилинди ва уни амалга ошириш Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) зиммасига юклатилди.

 

Дастурни амалга оширишни ҳисобга олган ҳолда Вазирлик фаолиятининг қуйидаги асосий йўналишлари белгиланди:

  • меҳнат бозори, иш билан банд ва ишсиз аҳолини таркибий таҳлил қилиш, ишсизларни манзилли аниқлаш ва ҳисобини юритиш;
  • аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини шакллантириш, бўш иш ўринлари ҳисобини юритиш ва ишсизларни ишга жойлаштириш;
  • камбағалликни қисқартириш;
  • касбий стандартларни ишлаб чиқиш, касблар ва хорижий тилларни ўргатиш, малакани баҳолаш;
  • муносиб меҳнат шароитларини яратиш, меҳнат нормаларига риоя этилишини ўрганиш, меҳнат ҳуқуқи ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш.

 

Ҳужжат билан Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги тугатилди. Унинг штат бирликлари, вазифалари, функциялари ва мол-мулки Вазирлик тасарруфига ўтказилди.

 

Вазирликда юқори натижаларга эришган ва ижобий иш тажрибасига эга 50 нафар ҳоким ёрдамчисидан иборат "лойиҳа менежерлари" гуруҳи ташкил этилади.

 

Ишсиз ва камбағал фуқароларни ички ва ташқи меҳнат бозори талабларига мос келадиган ишчи касбларга ўқитиш тизимини яратиш мақсадида Касбий кўникмалар марказлари ташкил этилади.

 

Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини кафолатлаш ва уларнинг меҳнатини муҳофаза қилишни таъминлаш мақсадида:

  • 2025 йил 1 январдан бошлаб ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнатни муҳофаза қилишни кучайтириш, иш берувчилар ва ходимлар ўртасидаги мувозанатли меҳнат муносабатларини янада қўллаб-қувватлаш, меҳнат низоларини видеоконференсалоқа шаклида медиация усули билан ҳал этиш тизими жорий этилади;
  • 2025 йил 1 мартдан бошлаб, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча ташкилотларда ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш ва меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати онлайн-рейтинг асосида баҳоланади;
  • 2026 йил 1 январга қадар иш жойида бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликлари хавфининг олдини олиш, хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш мақсадида меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси стандартлари ишлаб чиқилади.

 

2024 йил 1 ноябрдан бошлаб Давлат меҳнат инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан текширув бошланган пайтдан бошлаб Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилган ҳолда меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан текширувлар ўтказилади.

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ташкилий тузилмаси;
  • бандлик ва камбағалликни қисқартириш соҳасидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш, шунингдек, тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича "Йўл харитаси";
  • Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари ходимларини рағбатлантириш шартлари;
  • "Ишга марҳамат" мономарказлари ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги касб-ҳунарга ўқитиш марказлари негизида ташкил этиладиган касб-ҳунар кўникмалари марказлари рўйхати;
  • касбий кўникмалар марказлари фаолиятининг асосий йўналишлари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.10.2024 йилдан кучга кирди.

 Саодат Усманова