Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

“Кексалар ҳафталиги” ҳар йили ўтказилади

30.09.2019

Рус тилида ўқиш

“Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Ҳукумат қарори (816-сон, 27.09.2019 й.) қабул қилинди, деб хабар берди Адлия вазирлиги. 

 

2019 йилдан бошлаб ҳар йили октябрь ойининг бошида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилади.

 

Энди вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмаларида раҳбар ўринбосарларидан бири жамоатчилик асосида кексалар масалалари учун масъул этиб белгиланади ва Фахрийлар кенгаши фаолиятини мувофиқлаштиради.

 

Меҳнат жамоаларида пенсияга чиқиш арафасида бўлган меҳнат фахрийлари тақдирланади ва нафақага кузатиш тадбирлари ўтказиб борилади.

 

“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида кекса авлод вакилларининг республика бўйлаб тарихий шаҳар ва зиёратгоҳларга саёҳати уюштирилади.

 

Қарор билан, шунингдек, “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари тўғрисида намунавий низом тасдиқланди, ушбу гуруҳларнинг асосий мақсади кексаларнинг муаммоларини манзилли ўрганиш ва бартараф этишдан иборат.