Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ижаранинг энг кам ставкалари: Ўзбекистонда қўллаш тартиби 2025 йил учун чет давлатлар автотранспортининг ҳудудга кириши ва транзити бўйича йиғимлар ставкалари тасдиқланди 2025 йил январь ойи учун бош бухгалтер режаси 2025 йил 1 январдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради

Келгуси икки йилда мамлакатнинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси қандай ривожланади

27.12.2024

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 24.12.2024 йилдаги "2025-2027 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-454-сонли Қарори қабул қилинди.

 

2025-2027 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳокимликлар, вазирлик ва идоралар таклифлари асосида ишлаб чиқилган, маҳаллий халқ депутатлари Кенгашлари томонидан маъқулланган.

 

Унинг устувор йўналишлари:

  • 2025 йилда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва "яшил" иқтисодиёт йўналишлари, объектларни лойиҳалаштириш ва қуришда атроф-муҳитга таъсирни камайтириш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланиш учун 2,4 трлн сўм ажратиш;
  • умумтаълим мактабларининг санитария-гигиена инфратузилмасини яхшилаш учун ҳар йили камида 100 млрд сўм ажратиш;
  • "Очиқ бюджет" ахборот портали орқали жамоатчилик фикри ва аҳоли истаклари асосида таъмирталаб ва олис ҳудудларда жойлашган 77 та мактабгача таълим ташкилотини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш;
  • соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техник базасини яхшилаш, скрининг ёрдамида касалликларни эрта аниқлаш мақсадида уларни жиҳозлаш харажатларини 1,6 баробарга ошириш;
  • тўғридан-тўғри инвестицияларни рағбатлантириш мақсадида давлат ҳисобидан зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш учун ажратилган маблағлар ҳажмини 3 баробарга ошириш;
  • маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун қулай шароитлар яратиш, шунингдек ички ва ташқи туристик салоҳиятни ошириш бўйича тадбирларга 400 млрд сўм ажратиш;
  • суғориш тармоқлари ва гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш ва тиклаш (бетонлаш) бўйича тадбирларга йўналтириладиган маблағлар ҳажмини 1,7 баробарга ошириш;
  • Дастур доирасидаги қурилиш ишларини оптималлаштириш ва уларни молиялаштириш муддатларини тезлаштириш.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланган:

  • 2025-2027 йилларга мўлжалланган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришнинг асосий параметрлари ва мақсадли кўрсаткичлари;
  • 2025 йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш доирасида молиялаштириладиган йўналишларнинг асосий параметрлари;
  • 2025-2027 йилларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларини ишга тушириш ва янги қувватларни яратишнинг мақсадли кўрсаткичлари ва бошқалар.

 

Дастур доирасидаги янги объектлар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизаси лойиҳалаштирилаётган биноларда қайта тикланувчи энергия манбалари билан энергия тежовчи технологиялар ва қурилмалардан фойдаланишни ўз ичига олган замонавий стандартларни кенг жорий этиш, шунингдек экологик тоза ва самарадор қурилиш материалларидан фойдаланиш ҳисобга олинмаган ҳолларда ўтказилмайди.

 

2025 йил 1 июлгача инновацион лойиҳа ечимлари ва замонавий қурилиш материалларидан фойдаланган ҳолда намунавий ва такроран қўлланиладиган лойиҳа ҳужжатларининг электрон каталоглари яратилади, улар "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимига жойлаштирилади.

 

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.12.2024 йил  кучга кирган.

 

                                       Лола Абдуазимова

 


Валюталар курси

2024-12-27
  • USD:12920.48 (+0.00) сум
  • EUR:13436.01 (+0.00) сум
  • RUB:130.17 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 24 декабрь№ 52
2024, 24 декабрь№ 52