Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Ким профилактика инспекторининг ёрдамчиси бўлади

29.03.2019

Рус тилида ўқиш

 

Вазирлар Маҳкамасининг 26.03.2019 йилдаги 251-сон қарори билан Профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Ҳужжат билан профилактика инспекторлари ёрдамчиларининг асосий вазифалари ва функциялари белгиланган. Улар сирасига вояга етмаганлар ва ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳам киради. Шунингдек уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари акс эттирилган. Масалан, улар фуқаролардан содир этилаётган ҳар қандай ҳуқуқбузарликларни тўхтатишни талаб қилишлари мумкин.

 

Профилактика инспекторларининг ёрдамчилари туман ички ишлар органлари бошлиқларининг тавсиясига асосан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ИИБ бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади.

 

Номзодлар 18–30 ёшдаги, ҳарбий хизматни ўтаганлар орасидан танланади. Улар «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси аъзолари ва «Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳлари, шунингдек жамоатчилик назорати масканлари фаолиятига раҳбарлик қилади. Фаолиятида ижобий натижаларга эришган ёрдамчилар ички ишлар органлари кадрлар захирасига киритилади.

 

Низомда профилактика инспекторлари ёрдамчиларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари, уни мониторинг қилиш тартиби ҳам кўрсатилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.03.2019 йилдан кучга кирди.

 

 

Валюталар курси

2024-12-23
  • USD:12893.07 (+0.00) сум
  • EUR:13386.87 (+0.00) сум
  • RUB:125.96 (+0.00) сум