Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Кимё технологияларини ривожлантиришга – $53,8 млн

02.02.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 28.01.2021 йилдаги «Илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти – Кимё технологиялари марказини ташкил этиш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 39-сон қарори қабул қилинди.

 

2019 йил 6 декабрда Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «Ўзкимесаноат» АЖ ва Корея Республикасининг Эксимбанки ўртасида Илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти – Кимё технологиялари марказини ташкил этиш инвестиция лойиҳасини биргаликда амалга ошириш ва молиялаштириш тўғрисидаги Ўзаро англашув  меморандуми имзоланган.

 

Лойиҳани амалга ошириш учун «Ўзкимёсаноат» АЖ муассислигида «Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти» МЧЖ ташкил этилди.

 

2020 йил май ойида умумий қиймати 53,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган лойиҳанинг ТИАси тасдиқланди ва белгиланган тартибда ваколатли давлат органларида экспертизадан ўтказилди. Лойиҳа 2024 йил декабрда ишга туширилади.

 

Қуйидагилар лойиҳани молиялаштириш манбалари этиб белгиланди:

  • Корея Республикаси Эксимбанки томонидан 40 йил муддатга, шу жумладан 10 йил имтиёзли давр билан, йиллик фоиз ставкаси 0,15 фоизни ташкил этувчи 40 млн АҚШ доллари миқдорида ажратиладиган кредит;
  • «Ўзкимёсаноат» АЖ ва унинг таркибидаги ташкилотларнинг соф фойдасидан Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаларига ажратиладиган маблағларнинг 50%ини йўналтириш ҳисобидан 13,8 млн АҚШ доллари.

 

Қарор билан лойиҳанинг техник-иқтисодий параметрлари, лойиҳа бўйича асосий қарзни, унга ҳисобланган фоизларни ва бошқа тўловларни қайтариш прогноз жадвали тасдиқланди.

 

Белгиланишича, Корея Республикаси Эксимбанки кредити бўйича асосий қарз, унга ҳисобланган фоизлар ва бошқа тўловлар «Ўзкимёсаноат» АЖ ва унинг таркибидаги ташкилотларнинг соф фойдаси, Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармалари маблағлари ҳамда Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институтининг инновациялар ва патентларни сотишдан тушган тушумлари ҳисобидан қопланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.01.2021 йилдан кучга кирди

 
Лола Абдуазимова.



Валюталар курси

2024-12-02
  • USD:12852.00 (+0.00) сум
  • EUR:13569.14 (+0.00) сум
  • RUB:118.99 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48