Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.2018 йилдаги 1010-сон қарори билан Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 4.10.2018 йилдаги ПҚ–3961-сон қарори билан сайлов жараёнига замонавий АКТни, хусусан, Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими ва Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини (СЯЭР) жорий этиш чора-тадбирлари қабул қилинган.
СЯЭРни шакллантиришда ИИВнинг маълумотлар ахборот базасига, Кўчмас мулк объектлари ягона реестри ва Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрига (бундан кейин – Реестр) мувофиқ сайловчи-фуқаролар, уларнинг яшаш жойларининг манзиллари тўғрисидаги ягона ахборотдан фойдаланилади.
Худди шу ҳужжат билан 1.04.2019 йилгача кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш натижаларига кўра Реестрни шакллантириш жараёнини якунига етказиш, уни юритиш тартибини эса жорий йил 25 ноябригача ишлаб чиқиш вазифаси топширилган.
Қабул қилинган ҳужжатда қуйидагилар назарда тутилган:
- кўчмас мулк объектлари манзиллари маълумотлари ягона базасини яратиш ва уни босқичма-босқич МСК маълумотлари базаси билан интеграция қилиш;
- объектларга уларнинг географик боғлиқлигини таъминловчи геокодлар бериш;
- республика даражасида объектлар геокодлари кўрсатилган ҳолда электрон хариталарни шакллантириш;
- Реестрдан маълумотлар бериш ва унинг маълумотларидан фойдаланиш тартиби;
- 1.01.2019 йилдан бошлаб давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек ҳокимликлар электрон давлат хизматлари кўрсатишда ва идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик қилишда Реестрдан фойдаланишлари шартлиги.
Бунда Низом доирасида кўчмас мулк объектлари деганда ер участкалари, бинолар ва иншоотлар (шу жумладан ер остидаги) ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар тушунилади.
Реестр шакллантирилганидан кейин унга қуйидаги йўл билан маълумотлар киритилади:
- манзилларни белгилаш, ўзгартириш ва мавжудлигини бекор қилиш;
- тузатишлар киритиш.
Реестр тузилгунга қадар тегишли маълумотлар Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига киритилган пайтдан эътиборан манзил белгиланган деб ҳисобланади.
Манзиллар реестрига маълумотларни киритиш тартиб-таомили
Давергеодезкадастр қўмитасининг ҳудудий ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари манзилларни белгилайди, ўзгартиради ва мавжудлигини бекор қилади. Тартиб-таомилни кўчмас мулк объектларига ҳуқуқларни рўйхатга олувчилар амалга оширади. Ҳужжатга иловада батафсил схема берилган, унда юридик ёки жисмоний шахснинг кўчмас мулк объектига ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказига буюртманома беришидан бошлаб Реестрни шакллантиришнинг босқичма-босқич механизми баён этилган.
Объектларнинг манзиллари тўғрисидаги маълумотларни киритиш учун асослар қуйидаги жадвалда кўрсатилган.
Манзилни белгилаш асослари |
Манзил мавжудлигини бекор қилиш асослари |
Манзилни ўзгартириш асослари |
1) туман (шаҳар) ҳокимининг объект қурилиши учун ер участкаси ажратиш ҳақидаги қарори; 2) қурилиши тугалланган объектни қабул қилиш ҳақида комиссия далолатномаси; 3) бино, иншоот, қурилиши тугалланмаган объект жойини белгиловчи маълумотларнинг кадастр ҳужжатларига киритилиши. |
Ер участкаси олиб қўйилиши муносабати билан объект мавжудлигининг тўхтатилиши (объектнинг бузилиши). |
1) объектнинг маъмурий-ҳудудий мансублиги ўзгариши; 2) кўча-йўл тармоғи элементларининг бўлиниши, қўшиб юборилиши; 3) қурилган ер участкаси чегаралари ўзгарганда унинг геокоди ўзгариши; 4) қурилган ер участкаси ички манзилининг:
5) бинолар ва иншоотлардаги алоҳида ажратилган хоналар ички манзилларининг уларнинг бўлиниши, қўшилиши муносабати билан ўзгариши; 6) қурилган ер участкалари, бинолар, иншоотлар манзилларининг уларнинг бўлиниши, қўшиб юборилиши муносабати билан ўзгариши; 7) алоҳида ажратилган хоналар ички манзилларининг уларнинг қайта рақамланиши муносабати билан ўзгариши – алоҳида хона(лар)нинг бўлиниши натижасида, шунингдек, асосий иморат (бино, иншоот)нинг устига, ёнига алоҳида хона қурилиши ёки ундан ажратилиши натижасида кўп сонли алоҳида ажратилган хоналар пайдо бўлган тақдирда; 8) асосий иморатнинг объект геокоди ўзгаришига олиб келган ўзгариши; 9) манзилларнинг меъёрлаштирилиши (амалдагиларининг тартибга солиниши). |
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.12.2018 йилдан кучга кирди.
Ленара Хикматова.