Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Хорижий компанияга суғурта хизматлари учун тўлов қилишда ҚҚС ушлаб қолинадими ТМҚнинг тасдиқланган табиий камайиш нормативлари борми Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилмоқда

Кўп квартирали уй-жойлар бошқарувчи ташкилотларга бириктирилади

26.06.2021

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 19.06.2021 йилдаги «Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-5152-сон қарори қабул қилинди.

 

2022 йил 1 июлга қадар амалга ошириладиган лойиҳа доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган 1 227 та кўп квартирали уй-жойлар бошқарувчи ташкилотларга бириктирилади.

 

Бошқарувчи ташкилотлар очиқ танлов ўтказиш йўли билан танланади. Уларга қуйидаги вазифалар юклатилади:

  • шартномага асосан барча кўп квартирали уй-жойларни бошқариш, шунингдек якка тартибда қурилган уйларга, мулкчилик шаклидан қатъи назар ташкилотларга (объектларга) коммунал ва авария вазиятларини бартараф этиш хизматларини кўрсатиш;
  • тегишли ҳокимлик билан тузилган шартномага асосан ҳудудни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш;
  • 24 соат мобайнида фаолият юритадиган диспетчерлик ва авария вазиятларини бартараф этиш хизматини ташкил этиш.

 

Барча давлат буюртмачиларига танланган бошқарувчи ташкилот билан бириктирилган ҳудудда истисно тариқасида танлов ўтказмасдан коммунал ва авария вазиятларини бартараф этиш хизматларини кўрсатиш бўйича тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат этилади. Якка тартибда қурилган уйлар мулкдорлари, хусусий ташкилотлар вакиллари томонидан танланган бошқарувчи ташкилот билан шартнома ихтиёрий равишда тузилади.

 

2021 йил 1 июлдан бошлаб уй-жой мулкдорларининг ширкати, бошқарувчи ташкилот ва бошқарувчи, бевосита бошқарувчи (кейинги ўринларда – бошқарувчилар) томонидан ҳар бир кўп квартирали уй-жой учун мажбурий бадалларнинг ёки тўловларнинг алоҳида ҳисоби юритилиши шарт.

 

Кўп квартирали уй-жойларнинг мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини молиялаштириш мазкур уй-жойларни таъмирлаш ишлари умумий смета қиймати доирасида амалга оширилади. Бунда:

  • 30%и ҳажмидаги маблағлар мулкдорлар ҳисобидан қопланади;
  • 70%и ҳажмидаги маблағлар тенг улушларда республика бюджети ва маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қопланади.

 

Мулкдорлар ва бошқарувчиларга кўп квартирали уй-жойларга туташ ер участкалари чегаралари ва ўлчамларини белгилаш ҳамда уларга доимий фойдаланиш ҳуқуқини белгиловчи зарур ҳужжатларни, шу жумладан кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун тўловларни бир йил давомида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилади.

 

2021 йил 1 октябрдан бошлаб қурилиши тугалланган ва фойдаланишга қабул қилинган кўп квартирали уй-жойни бошқариш биринчи икки йилда қурувчи томонидан амалга оширилади. Шунингдек мазкур муддатга уй-жойдан фойдаланишнинг кафолат муддати жорий қилинади. Бунда:

  • қурувчи томонидан мазкур вазифани амалга ошириш учун шартномага асосан бошқарувчи ташкилот жалб қилиниши мумкин;
  • биринчи 2 йил ичида кўп квартирали уй-жойдаги қурувчидан ташқари мулкдорларнинг сони 50%дан ошган тақдирда, мулкдорлар томонидан белгиланган тартибда умумий йиғилишнинг қарорига мувофиқ кўп квартирали уй-жойни бошқариш усули танланади.

 

2022 йил 1 январдан бошлаб нотариал идоралар томонидан мулкдорларнинг бошқарувчи олдида қарздорлиги мавжуд бўлган тақдирда, унинг миқдори уй-жойларга бўлган мулк ҳуқуқини расмийлаштиришда тегишли шартномада акс эттирилади. Янги мулкдор ушбу қарздорлик ҳақида огоҳлантирилади.

 

Кўп квартирали уй-жойларда истиқомат қилувчи «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга мажбурий бадални тўлаб бериш учун «Темир дафтар»га киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини молиялаштириш манбалари, «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари» жамғармалари ҳисобидан субсидиялар ажратилади.

 

Кўп квартирали уй-жойдаги умумий мулкнинг айрим қисмларини бошқа шахсга бериш тўғрисидаги умумий улушли мулкнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинган қарор белгиланган тартибда нотариал тасдиқланган тақдирда мулк ҳуқуқининг вужудга келишини ва бошқа шахсга ўтишини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади ҳамда давлат рўйхатидан ўтказишга асос бўлади.

 

Қуйидаги масалалар бўйича умумий йиғилишнинг қарори, агар уни ёқлаб уй-жой мулкдорлари ёки улар вакилларининг 80%идан кўпроғи овоз берса, қабул қилинган деб ҳисобланади:

  • кўп квартирали уй-жойга туташ ҳудудларда янги объектларни қуриш;
  • мулкдорлар амал қилиш мажбурий бўлган кўп квартирали уй-жойларда умумий мол-мулкни бошқаришнинг талаб ва қоидаларини тасдиқлаш;
  • кўп квартирали уй-жой учун қарз ва кредитларни жалб қилиш.

 

2021 йил 1 августга қадар лойиҳа доирасида бириктирилган ҳудудларда кўп квартирали уй-жойга хизмат кўрсатиш жараёнига уй-жой мулкдорларининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ва уларнинг тегишли мол-мулки кадастр рақамидан фойдаланган ҳолда биллинг тизими жорий қилинади. 2022 йил 1 январга қадар тизим бутун республика ҳудудларида жорий қилинади.

 

2021 йил 1 октябрга қадар кўп квартирали уй-жойларни бошқарувчиларнинг электрон реестри шакллантирилади ва ишга туширилади.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2022-2025 йилларда кўп квартирали уй-жойларни мукаммал ва жорий таъмирлаш, шунингдек уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича режа кўрсаткичлари;
  • Республика бўйича эксплуатация муддатини ўтаб бўлган ва маънан эскирган кўп квартирали уй-жойларни инструментал ўрганиш ва реновация қилиш бўйича режа кўрсаткичлари;
  • Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.06.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.



Валюталар курси

2024-11-25
  • USD:12829.07 (+0.00) сум
  • EUR:13344.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.91 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48