Кўп марталик уч йиллик виза расмийлаштирганлик ва берганлик учун консуллик йиғими миқдори белгиланди. Президентнинг 6.03.2019 йилдаги ПФ–5684-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси консуллик йиғимлари тарифига қўшимча киритилди.
Эслатиб ўтамиз, ЭКИҲнинг (инвестиция киритиш вақтида ўрнатилган) 8 500 бараваридан кам бўлмаган миқдорда хўжалик жамиятларининг акциялари ва улушларини сотиб олиш, шунингдек хорижий корхона ташкил этиш шаклида Ўзбекистонга инвестиция киритган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар кўп марталик 3 йиллик виза расмийлаштиришлари мумкин. Унинг амал қилиш муддатини Ўзбекистондан чиқмасдан чекланмаган миқдорда узайтириш мумкин (1.08.2018 йилдаги ПФ–5495-сон Фармонга қаранг).
Бундай визани расмийлаштирганлик ва берганлик учун консуллик йиғими – 350 АҚШ доллари ундирилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.03.2019 йилдан кучга кирди.
Олег Заманов.