Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тадбиркорлар қадоқланган мева ва сабзавотларни реализация қилишда қандай янги имтиёзларга эга бўладилар Товарни қайтаришда барча муддатлар ўтгандан сўнг қандай ЭҲФ тақдим этиш керак Фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қандай қўллаш ҳамда солиқ ҳисоботида акс эттириш керак

Лимончилик соҳасини қўллаб-қувватлаш учун - 5 млрд сўм

10.04.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 02.04.2025 йилдаги «Республикада лимончилик соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 198-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан:

• етакчи тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг хорижий тажрибани ўрганиши, зарур ҳолларда хорижда стажировка ўташи ва халқаро тан олинган сертификатлар олиши учун ҳар йили 5 млрд сўм маблағ ажратиш;

• амалдаги кредитлар ва фоизли қарзларни қайта молиялаштириш орқали лимончилик хўжаликлари фаолиятини имтиёзли шартларда соғломлаштириш;

• «Туронбанк» АТБ бошқаруви раисининг ўринбосари зиммасига Цитрус, субтропик ва тропик ўсимликлар етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси раиси қўшимча лавозимини юклаш назарда тутилмоқда. 

 

Лимон етиштиришга ихтисослашган ҳудудларда аҳоли хонадонларида ва ижарага берилган ер майдонларида ихчам иссиқхоналар қуриб берилади ҳамда 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилади.

 

Бундан ташқари, хорижий давлатлардан лимон мевасидан мураббо, жем ва лимонад ишлаб чиқариш ускуналарини олиб келиб, ўрнатиш ҳамда тадбиркорларга лизинг асосида бериш йўлга қўйилади. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.04.2025 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев