Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Спиртли ичимликларнинг чакана савдосида эски намунадаги акциз маркаларидан қайси санагача фойдаланиш мумкин «Автокамерал» формулаларини такомиллаштиришни қандай тезлаштириш мумкин Қурилиш материалларини сотишда қандай ўлчов бирликларини қўллаш керак Қурилиш материалларини сотишда қандай ўлчов бирликларини қўллаш керак

Маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш учун 3,2 трлн сўм йўналтирилади

25.09.2024

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 23.09.2024 йилдаги “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини  амалга ошириш  бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-330-сонли қарори қабул қилинди.


Унинг доирасида энг орқада қолган 1000 та маҳалланинг рўйхати шакллантирилади ва жорий йилнинг 1 ноябригача уларнинг инфратузилмасини яхшилаш дастури тасдиқланади. Кўрсатилган маҳаллаларда томорқа ерларини суғоришни яхшилаш ёки бошқа инфратузилмани яхшилаш учун 2024-2025 йилларда 3,2 трлн сўм ажратилади.

 

2024 йил 1 декабргача 2024-2025 йилларда туман ва шаҳарларни жадал комплекс ривожлантириш дастурлари ҳам тасдиқланади, улар камида битта маҳаллада "яшил маҳалла" лойиҳаларини амалга оширишни назарда тутади. Ушбу туман ва шаҳарларнинг жадал иқтисодий ўсишига туртки берадиган ижтимоий ва инфратузилмавий лойиҳаларга Давлат бюджетидан 2024 йилда 500 млрд сўм, 2025 йилда эса 1 трлн сўм ажратилади.

 

Ҳар бир туман ва шаҳарнинг ихтисослашувидан келиб чиққан ҳолда, саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш каби соҳаларда тадбиркорлик ривожланишига туртки берадиган яна 5 та драйвер лойиҳага Давлат бюджетидан 1 трлн сўм ажратиш режалаштирилмоқда.

 

Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва Камбағал оилалар реестрига киритилган оила аъзоларининг бандлигини таъминлаган тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун қуйидагилар режалаштирилмоқда:

  • жорий йил охиригача оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари, "Камбағалликдан фаровонликка" дастури ва микромолиявий ташкилотлар орқали 4 трлн сўм, 2025 йилда эса 15 трлн сўм миқдорида кредитлар ажратиш;
  • камбағал оилаларга субсидия турларини оптималлаштириш ва ушбу мақсадлар учун кўзда тутилган маблағлар ҳажмини қисқартирмаган ҳолда фоизсиз қарз ажратиш.

 

Маҳаллаларда камбағал оилаларни аниқлаш, уларни Камбағал оилалар реестрига киритиш "маҳалла еттилиги" томонидан қуйидаги тартибда амалга оширилади:

  • камбағал оилалар ягона сўровнома асосида баҳоланади, уларнинг ижтимоий портрети шакллантирилади;
  • ижтимоий ходим ва ҳоким ёрдамчиси томонидан ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш, соғлиқни сақлаш, уй-жой, бандлик, таълим, хулқ-атвор каби йўналишларни қамраб олган оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режа ишлаб чиқилади;
  • камбағал оилаларни даромад келтирадиган бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш бўйича кузатиб бориш ҳоким ёрдамчиси томонидан, ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш, соғлиқни сақлаш ва таълим бўйича кузатиб бориш ижтимоий ходим томонидан олиб борилади;
  • оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режанинг самарадорлиги ва натижадорлиги мониторинг ўтказиш орқали аниқланади.

 

Юқоридагилар қатори ҳужжат билан қуйидагилар белгиланди:

  • 2025 йил 1 январдан камбағал оилалардан чиққан болалар давлат мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли асосда қабул қилинади;
  • 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб камбағал оилалардан чиққан болаларнинг давлат олий таълим муассасалари талабалар турар жойларида яшаш харажатлари Давлат бюджети ҳисобидан қопланади;
  • 2025 йилдан бошлаб "Эл-юрт умиди" жамғармаси томонидан камбағал оилалардан чиққан болалар учун алоҳида квоталар ажратилади.

 

2025 йил 1 апрелдан:

  • Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида тажриба тариқасида аутсорсинг асосида "Камбағал оилалар реестри"га киритилган боқувчисини йўқотган тўлиқ бўлмаган оилалар, меҳнатга лаёқатли аъзолари бўлмаган оилалар, икки ва ундан ортиқ аъзоси ногирон бўлган оилаларнинг парваришга муҳтож бўлган аъзоларини кундузги қаровга олиш хизматлари кўрсатилади;
  • маҳаллаларда оилавий турдаги ихчам болалар уйлари ташкил этилади. Биринчи босқичда ушбу тадбирлар 2024 йилда Тошкент шаҳрида Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ўтказилади;
  • давлат-хусусий шериклик асосида махсус таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни кундузги парваришлаш хизматларини – якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган жисмоний шахсларга, махсус таълим эҳтиёжлари бўлган болалар, шу жумладан ногирон болаларни кундузги парваришлаш хизматларини – юридик шахсларга кўрсатишга рухсат берилади.

 

Ҳужжат билан Жамоат ишлари жамғармаси, Ҳунармандчилик ва уй меҳнатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси негизида юридик шахс мақомига эга бўлган Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилди.

 

Президентнинг 23.09.2024 йилдаги   “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги ПФ-143-сонли Фармонини ижро этиш учун ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурини амалга оширишнинг биринчи навбатдаги чора-тадбирлар режаси;
  • 2024-2025 йилларда йўналишлар ва ҳудудлар кесимида аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича мақсадли кўрсаткичлар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.09.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


Валюталар курси

2024-09-25
  • USD:12754.83 (+0.00) сум
  • EUR:14202.50 (+0.00) сум
  • RUB:137.21 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 24 сентябрь№ 39