Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Маҳсулотларни сертификатлаштиришда муаллифлик ҳуқуқига риоя этилиши текширилади

18.05.2023

Рус тилида ўқиш

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг “Маҳсулотларни сертификатлаш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди (15.05.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1458-6)

 

Ҳужжатга мувофиқ, маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси сертификатлаштириш Миллий тизимида сертификатлаштиришда эндиликда интеллектуал мулк объектларига (товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жой номлари, географик кўрсаткичлар ва саноат намуналари) (ИМО) бўлган ҳуқуқларга риоя этилганлиги ҳам ўрганиб, текширилади.

 

Сертификатлаш органи (СО) томонидан маҳсулотда ИМОга бўлган ҳуқуқларга риоя этилганлигини ўрганиш ва текшириш даврида қуйидагилар амалга оширилади:

а) маҳсулотни сертификатлаштириш учун аризани кўриб чиқиш, шу жумладан намуналарни идентификация қилиш, танлаб олиш ва лабораторияга етказиш жараёнида тегишли маҳсулотда ИМОга бўлган ҳуқуқларга риоя этилганлигини ўрганиш ва текшириш СО томонидан 2 иш кунида амалга оширилади.  
б) ўрганиш ва текшириш даврида сертификатлаштириш синовларини ўтказиш учун танлаб олинган маҳсулот намуналарида (ёрлиқ ва қадоқларда) қўлланилган белги, ном ва бошқа реквизитларда қонунчилик ҳужжатлари билан муҳофаза қилинадиган ИМОлар билан адаштириб юборадиган даражада бир хил ёки айнан ўхшаш бўлган белгилар аниқланса, СО томонидан аризачига асослантирилган рад жавоби берилади.

 

Ҳужжат билан ушбу йўналишда текшириш ўтказиш схемаси тасдиқланмоқда.  

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.05.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.


Валюталар курси

2024-11-27
  • USD:12820.47 (+0.00) сум
  • EUR:13470.47 (+0.00) сум
  • RUB:122.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48