Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Импорт қилинган товарнинг божхона қиймати кейинги сотув қийматидан ошиб кетса Ўзбекистонда бухгалтерларнинг миллий сертификацияси қандай бўлиши керак МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни тузиш бўйича трансформацион моделни қандай тайёрлаш керак Асосий воситалар қандай қайта баҳоланади

Мактаблар рейтинги жорий этилади

13.05.2022

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 11.05.2022 йилдаги «Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинди.

 

2022 йил 1 сентябрга республиканинг барча туман (шаҳар)лари кесимида намунали мактаблар рейтинги шакллантирилади ва эълон қилиб борилади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар белгиланди:

  • рейтинг доирасида ҳар ўқув йили якунида умумий ўрта таълим муассасаларида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар ҳолати Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган мезонлар бўйича баҳолаб борилади;
  • умумий ўрта таълим муассасалари рейтинг кўрсаткичлари асосида “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилади;
  • рейтинг кўрсаткичлари асосида “қизил” тоифага киритилган умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича зарур чоралар кўрилади.

 

Шунингдек,  Қарор билан 2022-2026 йилларда умумий ўрта таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг асосий прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди.

 

2023 йил 1 январдан бошлаб:

  • умумий ўрта таълим ташкилотлари ҳар 11 йилда камида бир марта мажбурий тарзда аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказилади. Бунда, умумий ўрта таълим ташкилотлари муддатдан олдин аттестация ва давлат аккредитациясидан шартнома асосида ўтиши мумкин;
  • давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторинги жорий этилади.
  • узлуксиз уч йил давомида фаолият самарадорлиги даражаси юқори бўлган давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотларида текширувлар ташкил этишга 3 йил муддатга мораторий жорий қилинади (потенциал коррупциоген ҳолатлар бундан мустасно).

 

Қарор билан белгиландики, Халқ таълими вазирлигининг

  • таълим беришга мўлжалланган бинолари ва иншоотларини таълим соҳасидан ташқари бошқа мақсадлар учун юридик ва жисмоний шахсларга берилиши тақиқланади;
  • таълим беришга мўлжалланган, бўш турган бинолари ҳамда иншоотларини бошқа жисмоний ва юридик шахсларга бериш улар жойлашган ҳудуднинг камида 5 йиллик демографик кўрсаткичларини инобатга олиб, халқ таълими вазирининг розилигини олган ҳолда амалга оширилади.

 

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб:

  • халқ таълими тизимидаги муассаса ва ташкилотлар раҳбарларига бюджетдан ташқари маблағларини мустақил тасарруф этиш ҳуқуқи берилади;
  • 2025 йил 1 январга қадар халқ таълими тизимидаги муассаса ва ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланади;
  • қўшимча хизмат кўрсатишдан тушган бюджетдан ташқари маблағларни яширган, шунингдек, ходимларга норасмий иш ҳақи тўлаган халқ таълими тизимидаги муассаса ва ташкилотларнинг раҳбарлари қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

 

Саодат Усманова.


Валюталар курси

2024-11-26
  • USD:12814.78 (+0.00) сум
  • EUR:13442.70 (+0.00) сум
  • RUB:123.50 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48