Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Малака сертификатини бериш тартиби бирхиллаштирилди

05.12.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 30.11.2023 йилдаги 635-сон қарори билан Айрим турдаги малака сертификатини бериш учун давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламенти тасдиқланди.

 

Регламент қуйидаги тартибни белгилайди:

  • жисмоний шахсларга айрим турдаги малака сертификатини бериш бўйича аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби;
  • малака сертификатини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш ва малака сертификатини расмийлаштириш тартиби;
  • малака сертификатини бериш бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби;
  • малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш ва бекор қилиш тартиби;
  • давлат хизматини кўрсатишда ундириладиган тўловлар тақсимоти тартиби.

 

Кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун манфаатдор шахслар ёки уларнинг ишончли вакиллари давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилишлари мумкин.

 

Ваколатли орган малака сертификатини расмийлаштиради ҳамда берилган малака сертификатларининг реестрига тегишли ёзув киритади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 02.12.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.