Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Президентнинг янги ПФ-184-сон Фармони: 2025 йилдан айрим ҳуқуқбузарликлар учун икки томонлама жавобгарлик бекор қилинади Етказиб берувчининг маҳсулотларини тарғиб қилиш бўйича тренингни қандай ўтказиш керак Маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жавобгарлик чоралари

Машҳур брендлар эгалари ва ҳамкорлари қандай қўллаб-қувватланади

14.11.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 08.11.2024 йилдаги 748-сон қарори билан Саноат соҳасида миллий бренд эгалари ҳамда нуфузли халқаро брендлар ҳамкорларини Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тасдиқланди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.08.2024 йилдаги ПҚ-286-сон қарорига мувофиқ Савдо-саноат палатаси ҳар йили 1 апрелгача махсус электрон платформада машҳур халқаро ва миллий брендлар рўйхатини шакллантиради ва эълон қилади.

 

Ҳужжат билан Миллий бренд эгаларини ва нуфузли халқаро брендлар ҳамкорларини Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан  қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. У қуйидагиларни тартибга солади:

  • мурожаат қилиш ва аризани кўриб чиқиш, шунингдек ёрдам ажратиш тартиби;
  • моддий ёрдам предмети ва йўналишлари;
  • қўллаб-қувватлаш миқдорлари ва шартлари.

 

Хусусан, машҳур халқаро брендлар рўйхатига киритилган бренд эгалари билан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузган юқори ва ўрта барқарорлик рейтингига эга тадбиркорлик субъектлари учун:

  • халқаро стандартларни жорий этиш, экологик ва мувофиқлик бўйича сертификатлаш, шунингдек бренд эгалари корхоналарида, хусусан, уларнинг ишлаб чиқариш майдончаларида мутахассисларнинг малакасини ошириш харажатлари қопланади;
  • машҳур халқаро брендлар остида камида 1 миллион АҚШ доллари миқдорида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда Жамғармадан моддий ёрдам кўрсатилади.

 

Миллий брендлар рўйхатига киритилган бренд эгалари учун қуйидаги харажатларнинг 50 фоизигача қопланади:

  • халқаро стандартлаштириш ва сертификатлаш тизимларини жорий этиш, шунингдек миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) хорижий ваколатли органларда рўйхатдан ўтказиш;
  • халқаро савдо майдончаларига (маркетплейсларга) чиқиш, хорижий давлатларда "Made in Uzbekistan" кўргазма залларида маҳсулотларни жойлаштириш, хорижий савдо уйларини ташкил этишда хоналарни ижарага олиш;
  • халқаро кўргазмаларда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш, жой ижараси, кўргазма стендларини ташкил этиш ва Интернетда реклама маҳсулотларини жойлаштириш;
  • ишлаб чиқариш бизнес-жараёнларини автоматлаштириш бўйича ахборот тизимларини (CRM, ERP, CERM) жорий этиш;
  • камида бир йил муддатга жалб этилган малакали хорижий мутахассисларга иш ҳақи тўлаш.

 

Шунингдек, саноат тармоқларида талаб юқори бўлган маҳаллий мутахассисларнинг тасдиқланган йўналишлар бўйича ўқиши ва малака ошириши учун тўлов амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинди ва 2024 йил 12 ноябрдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


Валюталар курси

2024-12-03
  • USD:12838.33 (+0.00) сум
  • EUR:13498.22 (+0.00) сум
  • RUB:119.70 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48