Президентнинг 11.02.2019 йилдаги ПҚ–4171-сон қарорида Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг (Россия Федерацияси) Тошкент шaҳpидаги филиали фаолиятини ташкил этишга доир чора-тадбирлар назарда тутилган.
Ўқув жараёни бакалавриат дастурлари бўйича 4 йил бир йўналиш – бизнес-информатика йўналишида олиб борилади. Профессионал фаолият соҳаси ўз ичида стратегик режалаштириш, бизнес жараёнларни ташкил этиш ва турли ташкилотларнинг IT-инфратузилмасини бирлаштиради. Батафсил – бу ерда.
Магистратурада 4 мутахассислик бор:
- Ижтимоий-иқтисодий жараёнларни тизимли таҳлил қилиш ва прогнозлаштириш;
- Халқаро хусусий, фуқаролик ҳуқуқи ва арбитраж;
- Халқаро савдо ва молия ҳуқуқи;
- Халкаро ташкилотлар учун синхрон таржимонлар тайёрлаш ва маданиятлараро коммуникация.
Ўқиш – пуллик. Лекин талабаларнинг бир қисми вазирлик, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг мақсадли буюртмалари асосида ўқитилади.
Ўқиш якунлари бўйича битирувчилар Россия МДХМИнинг дипломини қўлга киритадилар, у Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинади.
Филиал Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети жойлашган жойга яқин ерда Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек шоҳ кўчаси, 47-уй манзилида жойлашади, ўқитувчилар штатини тўлдириш, олий таълим муассасасини таъмирлаш ва моддий-техник воситалар билан таъминлаш ишлари 2019 йил 1 августга қадар якунланади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 12.02.2019 йилдан кучга кирди.
Самир Латипов.