Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Мебель экспорт қилувчиларга қўшимча имтиёзлар берилади

14.02.2023

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 10.02.2023 йилдаги “Мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-51-сон қарори қабул қилинди.

 

2023 йил 1 февралдан 2024 йил 1 январга қадар:

  • тайёр мебель маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектларига хориждаги офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш харажатларининг бир қисмини Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб беришда мазкур нотурар жойлар майдонига қўйилган меъёр кўрсаткичи 100 кв. метрдан 250 кв. метрга оширилади;
  • маҳаллий корхоналар томонидан инженер-технолог, лак ва бўёқ сепиш устаси, дизайнер каби хорижий мутахассислар жалб қилинганда, улар иш ҳақининг 25 фоизи, бироқ МҲЭКМнинг 9 баробаридан кўп бўлмаган қисми Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади. Норма йиллик тушумида тайёр мебель маҳсулотлари экспортидан тушум улуши камида 30 фоизни ташкил қиладиган корхоналарга нисбатан татбиқ этилади.

 

Хорижий мутахассисларни жалб қилиш харажатлари экспорт ҳажми ҳар чоракда 1 млн доллардан ошган корхоналарга чорак якуни билан келгуси ойнинг 10-санасигача тақдим этилган ҳужжатлар асосида тўланади.

 

Президентнинг 2021 йил 21 июндаги “Республика ҳудудларида мебелсозлик саноатини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5155-сон қарорига 2-иловада назарда тутилган хомашё, эҳтиёт қисмлар, фурнитура ва аксессуарларни Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда божхона божининг ноль ставкалари қўлланилиши 2024 йил 1 январга қадар узайтирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.02.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.

 

 

Валюталар курси

2024-11-28
  • USD:12848.38 (+0.00) сум
  • EUR:13512.64 (+0.00) сум
  • RUB:120.07 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48