Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантириш учун 323 миллион доллар ажратилади

21.03.2023

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 15.03.2023 йилдаги “Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) иштирокида "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш (2-босқич)" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-96-сон қарори қабул қилинди.  

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш (2-босқич)" лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари;
  • Лойиҳа бўйича JICA қарзини қайтариш схемаси;
  • JICA қарзи бўйича асосий қарзни қайтариш, воситачилик ҳақи ва фоиз тўловларини тўлаш прогноз жадвали;
  • Лойиҳани амалга ошириш бўйича "йўл харитаси".

 

"Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш (2-босқич)" лойиҳасининг умумий қиймати 323, 019 млн АҚШ долларини ташкил этади, шундан:

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) қарзи – 200 млн АҚШ доллари;

58,272 млн АҚШ доллари қўшилган қиймат солиғини қоплаб бериш ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш шаклида Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани амалга оширишдаги улуши;

64,747 млн АҚШ доллари Лойиҳа иштирокчиларининг (кредит олувчи лойиҳа ташаббускорларининг) улуши.

 

Лойиҳани амалга ошириш даври 6 йилни (2023-2028 йиллар) ташкил этади.

 

Лойиҳа Қорақалпоғистон Республикаси ва республиканинг барча вилоятларида амалга оширилади. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази лойиҳанинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши, уни мувофиқлаштириш ва бошқариш учун масъул ижро этувчи орган этиб тайинланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.03.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-11-27
  • USD:12820.47 (+0.00) сум
  • EUR:13470.47 (+0.00) сум
  • RUB:122.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48