Уларни бериш шартлари ва тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июлдаги 596-сон қарорида белгиланган.
Миллий гвардиянинг жанговар ва маънавий- маърифий тайёргарликда ўрнак кўрсатган контракт бўйича ҳарбий хизматчи ва махсус унвонга эга ходимларига мамлакатда ишлаб чиқарилган енгил автобилларни сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилади.
Миллий гвардиянинг тақдимномаларига мувофиқ кредитлар Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан йилига 300 тагача автомобиль ҳажмида қуйидаги шартларда берилади:
- кредит муддати – 5 йилгача;
- дастлабки бадал - автотранспорт воситаси қийматининг камида 20%и миқдорида;
- фоиз ставкаси - Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси плюс 2% миқдорида;
- кредит бўйича таъминот - сотиб олинадиган автомобилни гаровга қўйиш.
Кредитнинг бошқа шартлари банкнинг кредит сиёсати ва амалдаги қонунчиликка асосан белгиланади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.07.2019 йилдан кучга кирди.