Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инвентаризация вақтида ҳисобга олинмаган асосий воситалар аниқланса 2024 йил учун молиявий ҳисоботни қайси қоидалар бўйича тузиш керак Меҳмонхона хизматлари реализациясини ҳисобга олиш тартиби

Миллий малака тизими такомиллаштирилади

08.10.2024

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 30.09.2024 йилдаги "Ўзбекистон Республикаси Миллий малака тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-345-сонли қарори қабул қилинди.


Ҳужжат билан миллий малака тизимини ислоҳ қилишнинг қуйидаги асосий йўналишлари белгиланди:

  • Миллий малака тизимининг меъёрий-ҳуқуқий, институционал ва услубий асосларини такомиллаштириш;
  • Халқаро стандартлар асосида машғулотлар, касблар ва лавозимлар миллий классификаторини ишлаб чиқиш ва ривожлантириш;
  • иш берувчилар талаблари асосида малака рамкаси, касбий стандартлар ва малака талабларини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва ривожлантириш;
  • меҳнат муносабатларини тартибга солиш, олий ва профессионал таълим дастурларини такомиллаштириш, шунингдек, янги авлод касбий стандартлари асосида кадрлар тайёрлаш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш;
  • малакаларнинг халқаро тан олинишини ва миллий малака даражаларининг илғор хорижий давлатлар малака даражалари билан интеграциясини таъминлаш;
  • норасмий ва ахборот асосида олинган кўникма ва малакаларни тан олиш тизимини жорий этиш ("Recognition of Prior Learning");
  • кўникмаларни прогнозлаш ("skills anticipation"), кўникмаларга бўлган эҳтиёжларни таҳлил қилиш ("skills needs analysis"), кўникмалар билан боғлиқ камчиликларни ўрганиш ("skills gap analysis") воситалари ва методологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
  • Миллий малака тизимини тўлақонли жорий этиш бўйича стратегик режаларни ишлаб чиқиш ва хусусий сектор иштирокини кенгайтириш;
  • Миллий малака тизимини ривожлантириш жараёнларини мониторинг қилиш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ва маълумотлар алмашинувини самарали йўлга қўйиш.

 

"Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази" Лойиҳа офиси ҳузурида Институтнинг 40 та штат бирлигини қисқартириш ҳисобига Миллий малака тизимини ривожлантириш институти ташкил этилади. Ҳужжат билан Институт фаолиятини ташкил этиш тартиби ва унинг фаолиятининг асосий мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.

 

2025 йил 1 ноябрга қадар Миллий малака тизимининг тармоқ кенгашлари, миллий ва тармоқ малака рамкаси, Миллий машғулотлар классификатори, касб стандартлари, таълим дастурлари реестри, малакаларни баҳолаш марказлари тўғрисидаги маълумотларга эркин кириш ва улардан фойдаланишни таъминлайдиган ягона рақамли платформасини амалиётга жорий этиш режалаштирилмоқда.

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Ўзбекистон Республикаси Миллий малакалар рамкаси;
  • Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича Республика кенгаши таркиби;
  • Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича Республика кенгашининг асосий вазифалари;
  • Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари фаолиятини ташкил этишга масъул вазирлик ва идоралар рўйхати;
  • Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашларининг асосий вазифалари;
  • 2025-2026 йилларда касбий стандартларни ишлаб чиқиш режа-жадвали;
  • Ўзбекистон Республикаси Миллий малака тизимини тубдан модернизация қилиш ва бу соҳада илғор хорижий тажрибани жорий этиш бўйича "Йўл харитаси".

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.10.2024 йилдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова

 

 

Валюталар курси

2024-12-17
  • USD:12874.86 (+0.00) сум
  • EUR:13525.04 (+0.00) сум
  • RUB:123.06 (+0.00) сум