Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Иш ҳақини учинчи шахс картасига тўлаш мумкинми Ўғитлар ва пестицидлар айланмаси иштирокчилари қандай қадамларни амалга ошириши керак Ижтимоий солиқни тўлашда назарда тутилган имтиёзлар

Муқаддас Рамазон ойига тайёргарлик бошланди

28.02.2025

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 28.02.2025 йилдаги "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотига асосан 2025 йилда муқаддас Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига Дин ишлари бўйича қўмита ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда "Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи" ғояси асосида Рамазон ойини юқори савияда ўтказиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш топширилган. Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор бериш талаб этилади:

  • эҳтиёжмандлар ҳамда илм-маърифат йўлида изланаётган ёшларга ёрдам бериш бўйича ташаббусларни қўллаб-қувватлашга;
  • оилавий ришталарни мустаҳкамлаш, маҳаллаларда ўзаро тушуниш ва ишонч муҳитини кучайтириш ҳамда ҳурмат ва меҳр-оқибат қадриятларини тараннум этишга;
  • атроф-муҳитни асраш, муқаддас қадамжо, зиёратгоҳ ва қабристонларни ободонлаштириш, кўчатлар экишга ҳамда Рамазон ойи билан боғлиқ тадбирларда меъёрга амал қилиш ва исрофгарчиликка йўл қўймасликка.

 

Ҳужжат ЎзА томонидан эълон қилинган ва 28.02.2025 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова