Вазирлар Маҳкамасининг 01.08.2022 йилдаги “Молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасаларида давлат буюртмаси (давлат гранти) асосида кадрлар тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан молиялаштириш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги 419-сон қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан Молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасаларини бир талаба учун тўғри келадиган ўртача харажат миқдоридан келиб чиқиб молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. У қуйидагиларни тартибга солади:
- молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасаларига молия йили учун ажратиладиган бюджет маблағлари ҳажмини аниқлашда қўлланиладиган харажатларнинг базавий нормативлари;
- молия йилида харажатларнинг базавий нормативларини қўллаш йўли билан молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасалари учун бюджет маблағлари ҳажмини ҳисоблаш тартиби.
- Молия йили учун ОТМга ажратиладиган бюджет маблағлари ҳажмини аниқлашда қуйидаги харажатларнинг базавий нормативлари қўлланилади:
- профессор-ўқитувчилар ҳамда бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш билан боғлиқ харажатлари;
- бир нафар талабани ўқитиш учун жорий харажатлар;
- бошқа харажатлар (коммунал хизматлар, ўқитиш харажатлари, жорий таъмирлаш) ҳамда асосий активларни харид қилиш ва капитал таъмирлаш учун ажратиладиган маблағлар.
- Молия йили учун ОТМга ажратиладиган бюджет маблағлари ҳажмини аниқлашда қуйидаги харажатларнинг базавий нормативлари қўлланилади:
- Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасаларини молиялаштириш тартиби.
- Давлат буюртмасини молиялаштириш давлат буюртмаси (давлат гранти) асосида таълим олаётган талабаларни ўқитишни молиялаштириш бўйича Намунавий битимга мувофиқ амалга оширилади. У буюртмачи (вазирлик, идора) ҳамда олий таълим муассасаси ўртасида тузилади. Битим имзолангандан сўнг ОТМ бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметасини шакллантиради ва тасдиқлайди.
- молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасаларига молия йили учун ажратиладиган бюджет маблағлари ҳажмини харажатлар сметасида режалаштириш ҳамда молия йили давомида қайта кўриб чиқиш тартиби.
Низом нормалари қуйидагиларга татбиқ қилинмайди:
- талабаларга стипендия тўловлари;
- олий ўқув юртидан кейинги таълим харажатлари, педагогларнинг малакасини ошириш;
- етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган талабалар моддий таъминоти бўйича харажатлар белгилаш;
- Президент ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асосида ажратиладиган маблағлар.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.08.2022 йилдан кучга кирди.
Саодат Усманова.