Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

НҲҲ экспертизаси: уларнинг рақобатга таъсири қандай текширилади

09.01.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 29.12. 2023 йилдаги 694-сонли қарори билан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг рақобатга таъсирини баҳолаш тартиби ва инсофсиз рақобатни аниқлаш методикасини тасдиқлаш тўғрисида Низом тасдиқланди.

 

Президентнинг 6.07.2023 йилдаги 108-сон фармони билан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси фаолиятининг устувор йўналишлари белгиланди:

  • НҲҲ ва улар лойиҳаларининг рақобатга таъсирини баҳолаш, республика ижро этувчи ҳокимият оргналари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг рақобатни чекловчи қарорларни қабул қилиш ва шундай ҳаракатларни амалга оширишига йўл қўймаслик;
  • товар, молия ва рақамли бозорларда рақобат муҳитини таъминлаш, «картель» келишувлари ва тил бириктириш ҳолатлари, инсофсиз рақобат амалиётларини аниқлаш ва уларга чек қўйиш;
  • рақобатни таъминлаш, товар-хом ашё биржалари фаолиятини тартибга солиш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама соҳаларида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
  • монополияларга қарши курашиш, устун мавқега эга хўжалик субъектларининг, шу жумладан табиий монополия субъектларининг ўз мавқеини суиистеъмол қилиши ва рақобатга қарши ҳаракатларига чек қўйиш ва бошқалар. 

 

НҲҲ ёки унинг лойиҳаси, агар у қуйидаги оқибатлардан бирини келтириб чиқарган бўлса (ёки таъсир кўрсатиши мумкин бўлса), рақобат учун салбий ҳисобланади:

  • маҳсулот ишлаб чиқарувчи ёки хизматлар кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлар доираси ва сонини чеклаш;
  • етказиб берувчиларнинг бир-бири билан рақобатлашиш имкониятини чеклаш;
  • етказиб берувчиларнинг бозор муносабатларида бир-бири билан рақобатлашиш истагини камайтиради;
  • етказиб берувчиларни янги технологиялар, маҳсулотлар ёки бизнес моделларини ва ҳоказоларни жорий этишини чеклайди.

 

Қарор билан тасдиқланган Низом қуйидагиларни назарда тутади:

  • НҲҲ ва уларнинг лойиҳаларининг рақобатга таъсирини баҳолашнинг асосий вазифалари ва мезонлари;
  • НҲҲ ва уларнинг лойиҳаларининг (ex-ante и ex-post – дастлабки ва пост-фактум) рақобатга таъсирини баҳолаш тартиби;
  • НҲҲ ва уларнинг лойиҳаларининг рақобатга таъсирини баҳолаш учун маълумот манбалари.

 

Шунингдек, ҳужжат билан инсофсиз рақобатни аниқлаш методологияси тасдиқланган:

  • рақобатни ҳимоя қилиш мақсадида товар ёки молия бозорида рақобатдош хўжалик юритувчи субъектлар томонидан содир этилган ҳолатлар;
  • инсофсиз рақобат даражасини аниқлаш;
  • инсофсиз рақобат белгиларини аниқлаш;
  • инсофсиз рақобат билан курашиш тартиби.

 

Ҳужжатга кўра, қуйидаги ҳолатлар инсофсиз рақобат белгилари ҳисобланади:

  • рақобатбардош хўжалик юритувчи субъект томонидан аввалроқ оммавий айланмага чиқарилган товарларнинг ташқи дизайнини такрорлаш орқали товарларни оммавий айланмага киритиш;
  • реклама материалларидан рухсатсиз фойдаланган ҳолда рақобатбардош хўжалик юритувчи субъект томонидан товарларни реализация қилиш;
  • рақобатчининг ишбилармонлик обрўсига ва бошқаларга олиб келадиган ёки зарар етказиши мумкин бўлган манфаатларини ёки ҳаракатларини таъқиб қилишда туҳмат қилиш. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.12.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


Валюталар курси

2024-11-27
  • USD:12820.47 (+0.00) сум
  • EUR:13470.47 (+0.00) сум
  • RUB:122.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48