Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Корпоратив шартномага киритиб бўлмайдиган шартлар Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш ва савдо корхоналари учун ижтимоий солиқ бўйича имтиёзлар узайтирилади Реэкспортнинг ҳисоби қандай юритилади ва қандай солиқлар солинади – Buxgalter Pro

НҲҲ ижроси мониторинги қандай ўтказилади

11.02.2025

Рус тилида ўқиш

Адлия вазирининг 07.02.2025 йилдаги 3605-сон буйруғи билан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини мониторингдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низоми тасдиқланди.

 

Ҳужжат Президентнинг 16.08.2024 йилдаги "Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-111-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг амалга оширилиши ва натижалари устидан мунтазам ва тизимли назорат мониторинг режаси асосида амалга оширилади. У НҲҲни қабул қилиш мақсадларини, кўрсаткичларни, мониторинг ўтказиш даврийлигини ва уни ўтказиш билан боғлиқ бошқа талабларни белгилайди.

 

Тадбиркорлик фаолиятига, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига, шунингдек атроф-муҳитга тааллуқли НҲҲларнинг ижроси беш йил давомида, қонуности ҳужжатларининг ижроси эса – улар кучга кирган кундан бошлаб уч йил давомида ҳар йили мажбурий назорат қилиниши лозим.

 

Мониторинг норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан белгиланган давлат органи томонидан, масъул орган белгиланмаган ҳолларда эса – тегишли соҳада давлат сиёсатини амалга оширувчи вазирликлар ва идоралар томонидан амалга оширилади.

 

У 15.03.2021 йилдаги ПҚ-5025-сон қарори билан тасдиқланган лойиҳалар ва қабул қилинган НҲҲларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш тартибига мувофиқ ўтказилади. Мониторингнинг асосий вазифалари:

  • норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш мақсадларига эришишни таъминлаш;
  • унинг амалга оширилиши ва натижаларини таҳлил қилиш, мунтазам ва тизимли назорат қилиш;
  • НҲҲнинг таъсирини баҳолаш учун статистик маълумотларни тўплаш;
  • НҲҲни амалга оширишни қийинлаштирувчи ҳолатларни аниқлаш;
  • ҳужжатни амалга ошириш амалиётининг уни қабул қилиш мақсадларига мувофиқлигини ўрганиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.02.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова