Ташқи савдо фаолиятини янада либераллаштиришга қаратилган лойиҳа қонунчилик ҳужжатларини баҳолаш тизими порталида эълон қилинди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- НҲҲ лойиҳалари: қандай контрактлар экспертиза қилинмайди
НҲҲ лойиҳалари: қандай контрактлар экспертиза қилинмайди
01.11.2016

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.09.2003 йилдаги ПФ-3321-сон Фармонида Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида экспертиза қилинмайдиган импорт контрактлари рўйхатини бериш таклиф этилмоқда.
Уларнинг орасида қуйидаги контрактлар бор:
- товарларни жўнатишдан олдин назоратдан ўтказиш тартиботларини амалга ошириш орқали товарларни етказиб бериш контрактлари;
- лойиҳа ҳужжатлари (ДТИА/ДТИҲ ёки ТИА/ТИҲ) тегишли органларда экспертизадан ўтган ва Президент ёки Ҳукумат қарори билан тасдиқланган инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш доирасида тузилган контрактлар;
- харид қилинаётган товарлар (хизматлар) етказиб берувчилари ёки қиймати белгиланган контрактларни рўёбга чиқариш юзасидан Президент ёки Ҳукуматнинг алоҳида қарорлари асосида тузилган контрактлар;
- мамлакат Ҳукумати томонидан ёки унинг кафолати остида жалб этилган халқаро молия институтлари ва донор-мамлакатларнинг кредит (заём) маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган (шунингдек, маҳаллий банклар томонидан қайта молиялаштириладиган), тендер савдолари натижаларига кўра тузиладиган контрактлар.
Лойиҳа муҳокама босқичида бўлиб, у ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Мавзуга оид материаллар:
Ташқи савдо шартномаси. Назариядан – амалиётга. 1-қисм
Ташқи савдо шартномаси. Назариядан – амалиётга. 2-қисм
.
Янги сонларда ўқинг

- Асосий мақсадли кўрсаткичлар белгиланди
- «Қадоқлар ва қадоқларни ёпиш воситалари хавфсизлиги тўғрисидаги Техник регламентни тасдиқлаш ҳақида»
- Автоташувчи ҳужжатлари
- ЭҲФ билан нима содир бўлмоқда ва бизнес бундай шароитларда қандай ишлаши керак?
- Қайта ташкил этиш жараёнида ҚҚС бўйича солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари