Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Низомий номидаги ТДПУга молиявий мустақиллик берилади

28.06.2022

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 21.06.2022 йилдаги “Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-290-сон қарори қабул қилинди.

 

2023 йил 1 январдан бошлаб Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетига академик, ташкилий ва молиявий мустақиллик берилади.

 

2023 йил 1 январга қадар Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан камида 15 нафар малакали хорижий мутахассислар жалб қилинади, шунингдек халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1 000 таликка кирган хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда Университетда камида 3 та қўшма таълим дастури ташкил этилади.

 

2024/2025 ўқув йилида Университетнинг педагогика таълим йўналишларига қабул жараёнлари икки босқичда амалга оширилади - дастлабки имтиҳон ва кириш тест синовлари. Бунда:

  • дастлабки имтиҳон ва кириш тест синовлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилади;
  • дастлабки имтиҳон доирасида абитуриентларнинг педагогик касбга мойиллиги ўрганилади;
  • кириш тест синовларида қатнашишга фақат дастлабки имтиҳондан муваффақиятли ўтган абитуриентларга рухсат этилади.

 

2024 йил 1 январга қадар Университет фаолиятида "Олий таълим жараёнларини бошқариш" ахборот тизимини тўлиқ жорий этиш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, Университетнинг илмий журналини Scopus, Web of Science ёки бошқа халқаро маълумотлар базаларига киритишни таъминлаш вазифаси қўйилмоқда.

 

Шунингдек, 2023 йил 1 мартга қадар умумий ўрта таълим муассасаларидаги илғор ўқитувчиларнинг очиқ дарсларини онлайн платформалар орқали намойиш қилиш ва уларнинг муҳокамасини ташкил этиш амалиётини жорий қилиш лозим.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2022-2026 йилларда Низомий номидаги ТДПУни трансформация қилиш ва комплекс ривожлантириш дастури;
  • 2023-2026 йилларда Низомий номидаги ТДПУни ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.06.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-05-03
  • USD:12670.05 (+0.00) сум
  • EUR:13560.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.00 (+0.00) сум