Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

ННТ вакили Олий Мажлис Қонунчилик палатаси йиғилишларида қатнашади.

28.08.2024

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 26.08.2024 йилдаги “Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон имзоланди. Ҳужжат ЎзА агентлиги томонидан эълон қилинди. 

 

ННТлар билан алоқалар

 

Ўзбекистон ННТ миллий ассоциацияси раисига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва унинг қўмиталари (комиссиялар) мажлисларида ННТларнинг вакили сифатида иштирок этиши мумкин бўлади.

 

Давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари раислари фуқаролик жамияти институтлари вакиллари орасидан тасдиқланади.

 

Ҳар йили камида бир маротаба вазирликлар, идоралар ва ҳокимиятлари томонидан фуқаролик жамияти институтлари вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказилади. 

 

Ягона Фонд ташкил этилиши

 

Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди  ҳудудларда унинг алоҳида бўлинмалари ташкил этилмоқда (илгари бир нечта алоҳида фонд бўлган).

 

Фонд жами 45 та штат бирлигидан иборат, шундан алоҳида бўлинмаларда – 28 та.

 

Имтиёзлар

 

2024 йил 1 октябрдан 2027 йил 1 октябрга қадар Фонд маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган давлат грантлари ва давлат ижтимоий буюртмалари лойиҳалари доирасида тўланадиган қуйидаги солиқ турлари бўйича белгиланган солиқ ставкалари 50%га камайтирилмоқда:

  • лойиҳага меҳнат ва фуқаролик-ҳуқуқий шартномалари асосида жалб қилинган мутахассисларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзида олган даромадларидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
  • ННТ, ОАВ ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан меҳнатга ҳақ тўлашга доир харажатлари бўйича тўланадиган ижтимоий солиқ.

 

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар аъзоларига ҳомийлик ташкилотлари томонидан солиқ даври мобайнида тўғридан-тўғри бериладиган пул маблағлари тарзидаги ҳомийлик хайрияларининг солиқ солинмайдиган миқдорини 15 млн сўмдан БҲМнинг 100 бараваригача оширилмоқда.

 

2025 йил 1 январдан бошлаб ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар, хотин-қизлар ҳамда болалар жамоат бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган давлат божлари миқдорини икки бараварга камайтирилган ҳолда ундирилади.

 

Бир календарь йилда банк ҳисобварақларида пул айланмаси бўлмаган жамоат фондлари учун ушбу календарь йилда ўз фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш ихтиёрий тартибда амалга оширилади.

 

Ижтимоий буюртмалар

 

Ҳар йили вазирлик ва идоралар фуқаролик жамияти институтларига бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ижтимоий буюртма бериш бўйича танловлар ташкил этади.

 

Фуқаролик жамияти институтларига мавжуд муаммоларнинг таъсирчан ечимини назарда тутувчи ташаббусли лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат ижтимоий буюртмасини олиш тўғрисида манфаатдор давлат органига таклиф киритиш ҳуқуқи берилади. Бунда лойиҳа давлат органи ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши томонидан ижобий баҳоланган тақдирда, унинг ташаббускорига давлат органининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан БҲМнинг 1000 бараваригача миқдорда тўғридан-тўғри шартнома тузиш йўли билан ижтимоий буюртма берилиши мумкин.

 

2024 йил 1 октябрдан бошлаб фуқаролик жамияти институтларига давлат субсидиялари, грантлари ва ижтимоий буюртмаларини ажратиш билан боғлиқ барча жараёнларнинг шаффофлигини таъминлашга қаратилган қуйидаги асосий имкониятларни назарда тутувчи ягона электрон платформа ишга туширилади.

 

Танлов ва эътироф

 

Ҳар йили декабрь ойининг биринчи ҳафтасида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги” ўтказиб борилади, унинг доирасида “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони билан тақдирлаш амалга оширилади.

 

Шунингдек, ҳар икки йилда Фонд томонидан тақдирланадиган “Фуқаролик ташаббуси” миллий мукофоти таъсис этилади.

 

Бундан ташқари, “Олтин қалам” миллий мукофоти учун халқаро танловда фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини ёритиш йўналишида номинация ташкил этилади.  

 

            Собир Нурбердиев