Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бўнак қисмларга бўлиб тўланса, импорт товарни қандай курсда кирим қилиш керакЎзбекистонда хорижий компанияларнинг ваколатхоналарини тугатиш нима учун мураккаблашмоқда 2025 йил апрель учун совуқ сув бўйича ҳисобот қандай топшириладиИмпорт қилинган дори воситаларининг харид қийматини аниқлаш учун қайси БЮДни ҳисобга олиш керак Маркетплейсда ҳисобни қандай юритиш керак Апостиль қачон қўйилади

Ноёб «Урунғоч» кўли қўриқланадиган бўлди

10.10.2019

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 8.10.2019 йилдаги “Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғининг айрим табиий ҳудудлари ва объектларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги 853-сон қарори қабул қилинди.

 

«Урунғоч» кўли ва унга туташ ҳудудлар давлат гидрологик табиат ёдгорлиги деб эълон қилинди. У - Бурчмулло давлат ўрмон хўжалигининг бир қисми ҳисобланади ва ушбу хўжалик томонидан ерлари олиб қўйилмасдан ва объектга салбий таъсир кўрсатувчи ҳар қандай фаолиятни тақиқлаган ҳолда бошқарилади.

 

Мазкур табиат ёдгорлигининг асосий вазифаларидан бири - «Урунғоч» табиий кўли ва унга туташ ҳудудларни сақлаш,

тоғ экотизими ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини қайта тиклаш ва такрор кўпайтириш.

 

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси  кўрсатиб ўтилган вазифаларни бажариш учун маъсул этиб тайинланди.

 

2020 йил 1 мартгача табиий объектлар ва комплексларни, шу жумладан, ёши 100 ва ундан ошган дарахтларни хатловдан ўтказиш амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 9.10.2019 йилдан кучга кирди.

 

Константин Мосин.