Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Импорт қилинган товарнинг божхона қиймати кейинги сотув қийматидан ошиб кетса Ўзбекистонда бухгалтерларнинг миллий сертификацияси қандай бўлиши керак МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни тузиш бўйича трансформацион моделни қандай тайёрлаш керак Асосий воситалар қандай қайта баҳоланади

Норезидент-биржа савдолари иштирокчиси қандай ҳисобга қўйилади

23.06.2020

Рус тилида ўқиш

ДСҚ томонидан Товар-хом ашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) норезидент бўлган юридик шахсларни солиқ органларида ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3245, 18.06.2020 й.) тасдиқланди.

 

Биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахслар биржа савдоларини ташкил этувчи жойлашган жойдаги солиқ органида солиқ тўловчининг идентификация рақами берилган ҳолда ҳисобга қўйилади. Бунда солиқ органида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) бепул амалга оширилади.

 

Норезидент юридик шахслар биржа савдоларида қатнашишдан олдин солиқ органларига ҳисобга қўйиш тўғрисида қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

  • белгиланган шаклда ариза;
  • ўзи таъсис этилган мамлакатда давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг нотариал тарзда тасдиқланган нусхаси;
  • ваколатли шахснинг фуқаролик паспорти нусхаси;
  • норезидент юридик шахс ваколатли шахсининг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатнинг давлат тилига таржима қилинган нотариал тарзда тасдиқланган нусхаси.

 

Солиқ органлари норезидент-биржа савдоларида қатнашувчи тўғрисидаги маълумотларни ДСҚнинг автоматлаштирилган тизими орқали Солиқ тўловчиларининг ягона реестрига киритади. Ариза ва зарур ҳужжатлар топширилгандан кундан эътиборан уч иш куни ичида  ариза берувчига солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги ва унга СТИР берилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилади.

 

Биржа савдоларида қатнашувчи сифатида фаолият тўлиқ тугатилганда, норезидент 15 кундан кечиктирмай солиқ органига ҳисобдан чиқариш тўғрисида ариза тақдим этади. Солиқ органи ариза берилган кундан эътиборан уч иш куни ичида, норезидент томонидан солиқ мажбуриятлари тўлиқ бажарилган ва солиқ қарзи мавжуд бўлмаганда, биржа савдолари қатнашчиси бўлган норезидентни ҳисобдан чиқаради.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.06.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-11-26
  • USD:12814.78 (+0.00) сум
  • EUR:13442.70 (+0.00) сум
  • RUB:123.50 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48