Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ТСОЯЭАТга маълумотлар ўз вақтида киритилмаганлиги учун қачон жарима солиниши мумкин Таътил пулини ҳисоблашда мукофотларни ҳисобга олиш керакми Моддий ёрдамни қандай тўлаш керак

“Оилавий” овоз бериш ҳолларининг олдини олиш бўйича чоралар белгиланди

06.09.2024

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 2024 йил 4 сентябрдаги Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисидаги ЎРҚ-953-сон Қонун имзоланди.

 

Қонун илғор хорижий тажриба ва халқаро сайлов стандартлари асосида сайлов тўғрисидаги қонунчиликни янада такомиллаштиришга қаратилган.

 

Хусусан, фуқароларга бир неча марта ёки бошқа шахслар номидан овоз бериш учун сайлов (овоз бериш) бюллетенларини  берганлик учун жавобгарликни белгилаш орқали фуқароларнинг тенг сайлов ҳуқуқи кафолатлари кучайтирилмоқда.

 

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга сайлов комиссиясининг ёки референдум ўтказувчи комиссиянинг аъзоси томонидан фуқароларга бир неча марта ёки бошқа шахслар номидан овоз бериш учун сайлов (овоз бериш) бюллетенларини берганлиги – БҲМнинг 1 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлишини назарда тутувчи қўшимча киритилмоқда.

 

Шунингдек, Қонун билан сиёсий партияларнинг сайловда иштирок этиш учун Давлат бюджети ҳисобидан уларга ажратилган маблағлар бўйича молиявий ҳисоботларни тақдим этиш тартибига риоя этмаганлик учун жавобгарлик кучайтирилди. Хусусан, сиёсий партияларга сайловда иштирок этиш учун ажратилган давлат маблағлари бўйича Марказий сайлов комиссиясига оралиқ ёки якуний ҳисоботни тақдим этмаганлик ёки ўз вақтида тақдим этмаганлик ёхуд ҳисоботда била туриб нотўғри маълумотларни тақдим этганлик – мансабдор шахсларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Ҳужжат Халқ сўзи газетасида эълон қилинган ва 2024 йил 5 сентябрдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


Валюталар курси

2024-09-18
  • USD:12732.56 (+0.00) сум
  • EUR:14181.53 (+0.00) сум
  • RUB:139.37 (+0.00) сум