Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб бўлганларга стипендия тўланади

07.12.2023

Рус тилида ўқиш

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан Вазирлик стипендиясини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (04.12.2023 й. рўйхат рақами 3479). 

 

Стипендия ҳар ойлик тўлов шаклида Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича Ўзбекистоннинг спорт терма жамоалари асосий ёки захира таркибига киритилган ҳамда мазкур Низомнинг иловасида белгиланган мезонларга мос келувчи спортчиларга тайинланади.

 

Низом қоидалари Олимпия ва Паралимпия ўйинларида совриндор бўлганлиги учун умрбод ойлик тўловлар тайинланган спортчиларга нисбатан татбиқ этилмайди. 

 

Вазирликнинг стипендия комиссияси:

  • спорт турларини ривожлантириш республика марказлари ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси томонидан тақдим қилинадиган стипендияга номзод спортчиларнинг рўйхатини кўриб чиқади;
  • спортчилар тўғрисидаги маълумотларнинг ҳақиқийлигини ва мазкур мезонларга мослигини текширади;
  • спортчиларга стипендия тайинлаш ёки стипендия тўлашни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилади.

 

Стипендия миқдори – 3 МҲЭКМ.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.12.2023 йилдан кучга кирди.

 

 Лола Абдуазимова.